Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 1 дан: 01.01.2017

Байрам кечаси — хизматда

Янги йил бутун дунёда оилавий байрам сифатида нишонланиши билан қадрлидир. Халқимизда ҳам шу куни қариндош-уруғлар, дўсту биродарлар ҳолидан хабар олиш анъана тусига кирган. Соат миллари 24.00га бонг урганида барчамиз оила даврасида Янги йилни қаршилашга одатланганмиз. Бироқ шундай касб эгалари борки, байрам куни ҳам дам олмай, эл-юрт хизматида бўлишади. Булар—Ватан сарҳадларини қўриқлаётган чегарачилар, "пўлат қуш" қучоғида самога кўтарилган учувчилар, йўловчиларни манзили томон етаклаган темирйўлчилар, ўз ҳаловатидан воз кечиб, беморлар дардига малҳам бўлаётган шифокорлардир. Айниқса, юртимиз тинчлигини сақлаб, байрамларни шоду хуррамлик билан нишонлашимизда осойишталигимиз посбонларининг ҳиссаси беқиёс. Вилоят ИИБ ҳузуридаги қўриқлаш бошқармаси ходимлари ҳақида ҳам шу фикрни айтиш мумкин.

—Байрамларни ҳамкасбларимиз билан хизматда нишонлашга ўрганиб қолганмиз,—дейди бошқарманинг қўриқлаш хавфсизлик техника воситаларини жорий қилиш ва фойдаланишни ташкиллаштириш бўлими катта муҳандиси, майор Шамшод Турдибоев.—Осойишталикни муҳофаза қилиш, хал¬қимиз қувончли кунларни кўнгилдагидек ўтказиши учун хизмат қилиш кишига ҳам масъулият юклайди, ҳам завқ бағишлайди.

Бугун ушбу бошқарма таркибида шаҳар ва туман марказларида 5 та алоҳида милиция батальонлари, 7 та шаҳар-туман қўриқлаш бўлим-бўлинмалари фаолият кўрсатади. Соҳа саф бўлинмаларида хизмат қилаётган 2000га яқин шаҳодатланган шахсий таркиб ва 200 нафардан ортиқ эркин ёлланган ишчи-хизматчилар томонидан вилоятдаги 2,5 мингга яқин объектлар муҳофаза этилмоқда. Бошқарманинг саф бўлинмалари томонидан 13 та ўта муҳим ва тоифаланган иншоотлар хавфсизлиги таъминланмоқда.

Шунингдек, қўриқлаш хизмати соҳасида замонавий илғор технологиялар жорий этилган бўлиб, савдо дўконлари, авиакассалар, корхона ва ташкилотларнинг хазинахоналари ҳамда хонадонлар масофадан бошқариладиган сигнализация воситалари орқали қўриқланмоқда. 16 та марказлашган техник қўриқлаш пунктларида ушбу объектлардан қабул қилинган сигналлар таҳлил қилинади ва зудлик билан тегишли чоралар кўрилади. Ҳар қандай вазиятда ҳам ушбу объектларда содир бўладиган тажовузларни бартараф этиш, фуқароларнинг мулкига кўз олайтирган шахсларни қўлга олишда тезкор ҳаракатланувчи гуруҳлар учун барча имкониятлар мавжуд. Бугун мазкур тезкор гуруҳлар ходимлари томонидан 857 та савдо дўкони ва халқ хўжалиги объекти, 574 та фуқаро хонадони сигнализация воситалари орқали ишончли қўриқланаётир. Бундан таш¬қари, 277 та таълим муассасаси, 107 та кўп қаватли уй, 102 та масжид ҳамда 18 та бозорда видеокузатув мосламалари ўрнатилгани хавфсизликни таъминлашнинг яна бир муҳим воситаси бўлиб хизмат қилмоқда.

Ўз мухбиримиз.

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.