Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 97 дан: 26.11.2016

Одам қадрини ҳунар оширар

Ҳар кимнинг умр йўллари турлича, тақдир йўллари турфадир. Муҳими бу йўлларни босиб ўтиш эмас, унга мазмун кирита олиш. Албатта, бунда инсон учун ҳаёти давомида танлаш имконияти бўлади. Иккиланмай ишонч билан қи¬линган қарор эса умрнинг салмоғини оширади, унга мазмун бахш этади...

Ёш ҳунарманд Мансур¬али Козимов болалигидан халқ амалий безак санъатининг бежирим ва нафис тури саналган заргарлик ҳунарига қизиқди.

Аслида унинг кандакор уста бўлиб етишишини орзу қилган ота-онаси 10 ёшида ўғилларини ҳунармандга шогирдликка беришди. Бироз муддат шу ҳунар билан шуғулланган Мансурали ўз келажагини фақат заргарликда кўра олди. Ота-онаси билан маслаҳатлашиб заргар уста Шариф Аслоновга шогирд тушди. Зеҳни ўткир, қатъиятли, бош¬лаган ишини охиригача ¬етказиш учун бутун куч-ғайратини сафарбар этадиган бу йигитча тезда устанинг меҳрини қозонди.

— Дастлаб ҳаваскор сифатида турли хил тақинчоқлар ясай бошладим, — дейди Мансурали биз билан суҳбатда. — Заргарликнинг сеҳрли олами мени ўзига мафтун этарди. Устозимдан ҳунар сирларини ўрганиш билан бир қаторда касбга меҳр қўйиш, уни шунчаки меҳнат деб эмас, чин иштиёқ билан бажариш кераклигини, ана шундагина яратилган маҳсулот ҳақиқий санъат асарига айланишини ҳам ўргандим. Ҳозир мустақил уста сифатида фаолият юритсам-да, устозимнинг ана шу ўгитлари қулоғим остида жаранглаб туради.

Лабиҳовуз яқинидаги мўъжаз устахонада М. Козимов томонидан олтин, кумуш каби металлардан қадимий услубда ясалган тиллақош, зебигардон, балдоқ, би¬лагузук сингари буюмларнинг ажойиб наму¬наларини кў¬ришингиз мумкин. Нозик дид билан иш¬ланган бежирим тақинчоқлардаги тошлар жилоси кишига завқ бағишлайди.

Заргарлик буюмини ясаш учун, аввало, металлга эринмай ишлов бериш, нақшлаш, зарб қилиш, бол¬ғалаш, зарҳаллаш, ранг бериш ва қирралаш ишлари амалга оширилади. Бу ўта масъулиятли, инсон тар¬бияси сингари нозик жараёндир. Халқ мақолла-рида устозлар заргарга қиёслангани шундан бўлса, ажаб эмас. Зеро, меҳнат, изланиш ва янгилик яратишдан эринмайдиган ижодкоргина ҳақиқий заргар ёки устоз бўла олади.

— Юртимизда бадиий ҳунармандчилик ва амалий санъатнинг ривожига катта эътибор қаратилаётгани мен каби ёш усталарга кенг имкониятлар эшигини очмоқда, — дейди М. Козимов суҳбат сўнгида.— ҳунарим ортидан фаровон ҳаёт кечиряпман. Миллий ҳунармандчилигимиз намуналарини бутун дунёга намойиш этиш имкониятига эга бўляпман. Буларнинг барчаси мамлакатимизда ҳунармандчиликни ривожлантириш борасида амалга оширилган улкан ислоҳотлар самарасидир.

Дилдора ИБРОҲИМОВА, "Бухоронома" мухбири.

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.