Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 97 дан: 26.11.2016

"Бухоро бриллиант силк": Экспорт ҳажми ошади

Суратда (чапдан ўнгга): корхона илғор ишчилари Шоира Ашурова, Фарида Баротова ва Моҳигул Юнусова. Тоҳиржон ИСТАТОВ олган сурат.

Вилоятимизда енгил саноат соҳасида хомашёни қайта ишлаш борасида кўплаб лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Пилла хомашёсидан ипак толаси тайёрлайдиган "Бухоро бриллиант силк" қўшма корхонасида ишловчилар сони жорий йил тўққиз ойида олтмиш нафарга кўпайди.Улар янги касб-корли мутахассислар: тўқувчи, компьютер оператори, оҳорловчи, гул босувчи, дизайнер. Бу эса корхонада пиллани чуқур қайта ишлаб, ундан мато тайёрлаш цехи фаолияти йўлга қўйилгани билан боғлиқ.

Ушбу лойиҳани амалга оширишга субъектнинг 2 миллион АҚШ долларидан зиёд ўз маблағи сарфланди. Янги цех энг замонавий технологик ускуналар билан жиҳозланган. Унда шу ернинг ўзида тайёрланаётган ипак толасининг бир қисми қайта ишланиб, турли ўлчамдаги матолар тўқилаётир.

—Автоматлаштирилган тўқув даст¬гоҳларининг иш унуми юқори,— дейди илғор тўқувчи Гулчеҳра Ғуломова.—Улардан самарали фойдаланиш албатта малака ва кўникмани талаб этади. Бизга бу борада хитойлик ҳамкорларимиз—"Хелил Интернейшнл" компанияси мутахассислари ёрдам беришди. Гулшода Мирзаева, Гулшан Набиева сингари кўплаб касбдошларим қатори мен ҳам нисбатан қисқа даврда замонавий дастгоҳларни бош¬қаришни ўзлаштириб, тажрибамни ёшларга ўргатяпман.

Тўқилаётган матолар жаҳондаги энг замонавий принтерли гул босиш даст¬гоҳида камалакранг атлас ва адрас тусини олади. Жараён компьютерлаштирилган. Дастгоҳ дастур асосида ¬матога исталган кўриниш ва тусдаги рангларни тушира олади. Бунда буюрт¬мачи таклифи ва бозор талаби асосида иш тутилади. Ҳозир бу ерда "Баҳор", "Ёмғир", "Юлдузлар" каби ўнлаб кўринишдаги матолар ишлаб чиқариляпти. Улар нафис, жозибали. Принтерда босиладиган гулларнинг ўзига хос жиҳати шуки, улар ранги униқмайди, яъни ўзгармайди, сув ва қуёш нурига чидамли.

—Замонавий технологик ускуналарнинг имкониятларидан тўлароқ фойдаланишда,—дейди корхона раҳбарининг ўринбосари Муртазо Қодиров,— фан ва ишлаб чиқариш ҳамкорлиги жуда муҳим. Шунинг учун ҳам биз Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат инс¬титути ҳамда Марғилон табиий толалар илмий-тадқиқот институти олиму мутахассислари билан яқиндан алоқа қилиб, технологик жараёнларни такомиллаштириш, янги турдаги маҳсулотларни ўзлаштиришда бамаслаҳат иш тутяпмиз.

Табиийки, ипак матолар экологик тоза, ҳар қандай иқлимга мос.Улар хотин-қизлар кийимларибоп. Бу матолар ҳозирча ички бозорга, буюртма асосида Фарғона, Самарқанд, Хоразм вилоятлари ва Тошкент шаҳридаги мижоз-шерикларга жўнатилмоқда.

Корхонада хориж бозоридан ўрин топиш учун ҳам ҳаракат қилиняпти. Сентябрь ойида Москва шаҳрида ўтказилган тўқимачилик маҳсулотлари халқ¬аро ярмаркасига чиқарилган ипак матога қизиқиш билдирилди. Интернет орқали Италия ва бошқа қатор мамлакатлардаги бозор талаби ҳам ўрганиляпти. Маркетинг ўз самарасини бера бошлади. Яқинда корхонага покистонлик буюртмачилар келишди. Демак, келгуси йилдан бошлаб, матолар хориж бозорига ҳам чиқарилади. Янги маҳсулот туфайли корхонанинг экспорт салоҳияти янада ортади.

Дарвоқе, "Бухоро бриллиант силк"¬нинг вилоятдаги экспортчи корхоналар ўртасида ўз ўрни бор. Унинг ипак толалари хорижда харидоргир. Ўтган йили корхона Эрон, Вьетнам, Туркия, Ҳиндистон мамлакатларига икки миллион АҚШ долларилик маҳсулот жўнатди. Ипак тола сифатлилиги боис унга талаб ошди.Шартномалар кўпайди. Жорий йил ўтган даврида экспорт ҳажми қарийб 1,8 миллион АҚШ долларини ташкил этди. Йил охиригача бу кўрсаткич 2,5 миллион долларга етиши кутилмоқда.

Эркин ЁДГОРОВ, "Бухоронома" мухбири.

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.