Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 96 дан: 23.11.2016

Эркин ва адолатли сайлов мезони

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 3-Бухоро округ сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.

Комиссия раиси М.Даминов бошқарган мажлисда дастлаб сайлов участкаларида муддатидан олдин овоз беришни ташкил этиш ҳақидаги масала кўриб чиқилди.

"Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида"ги Қонуннинг 31-моддасига кўра, сайлов куни ўз яшаш жойида бўлиш имкониятига эга бўлмаган сайловчи муддатидан олдин овоз бериш ҳуқуқига эга. Муддатидан олдин овоз бериш сайловга ўн кун қолганида бошланади ва сайловга бир кун қолганида тугалланади. Шундан келиб чиқиб, округ сайлов комиссияси округ ҳудудидаги сайлов участкаларида муддатидан олдин овоз бериш 2016 йил 24 ноябрь куни бошланиб, 2 декабрь куни якунланиши тўғрисида қарор қабул қилди.

Шунингдек, сиёсий партиялар вилоят кенгашларининг округ сайлов комиссиясига йўллаган хатлари асосида уларнинг кузатувчиларига Марказий сайлов комиссияси томонидан тасдиқланган намунадаги мандатларни бериш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Мажлисда комиссия ваколатига оид бош¬қа масалалар ҳам кўриб чиқилди.

Шу куни оммавий ахборот воситалари вакиллари учун брифинг ўтказилди.

Уни 3-Бухоро округ сайлов комиссияси матбуот маркази раҳбари А.Рустамов олиб борди.

Округ сайлов комиссияси раиси М.Даминов мажлис кун тартибидан ўрин олган масалалар, шунингдек, округ ҳудудида сайлов кампаниясининг бориши, Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодларнинг сайловолди ташвиқоти ҳақида маълумот берди.

Таъкидландики, бугунги кун¬да вилоятдаги сайлов участкаларида сайловни уюшқоқлик билан, юксак савияда ўтказиш юзасидан зарур чора-тадбирлар кўрилмоқда.

"Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида"ги Қонун асосида Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодларга ўз сайловолди ташвиқотини олиб бориш учун тенг имконият ва шарт-шароитлар яратиб берилди.

Хусусан, сайловолди ташвиқоти даврида Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодларнинг ҳар бирига ўз сайловолди дастурларининг асосий қоидаларини ¬сайловчиларга етказиш учун Бухоро вилоят телерадиокомпаниясининг теле-радио¬каналларида 140 дақиқадан эфир вақти, "Бухоронома" газетасида 1 саҳифадан, "Бухарский вестник" газетасида 2 саҳифадан нашр майдони бепул ажратилди. Сиёсий партиялар ва Президентликка номзодлар бу имкониятдан самарали фойдаланмоқда.

Сиёсий партиялар вилоят кенгашлари округ сайлов комиссиясига мурожаат қилиб, номзодларнинг дастурларини кенг тарғиб этиш учун вилоят газеталарида қўшимча бепул босма майдони ажратишни сўраган эди. Округ сайлов комиссиясининг 3 ноябрь куни ўтказилган мажлисида ушбу мурожаатлар қаноатлантирилиб, "Бухоронома" газетаси таҳририяти имкониятидан келиб чиққан ҳолда номзодларнинг ҳар бирига яна бир саҳифадан бепул босма майдони ажратиш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Бундан ташқари, номзодлар сайловчилар билан учрашувлар ўтказиш орқали сайлов¬олди ташвиқотни олиб бормоқда. Вилоятимизда ҳам Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодларнинг сайловчилар билан учрашувлари бўлиб ўтди. Айни кунларда номзодларнинг ишончли вакиллари жойларда сайловчилар билан учрашувлар ўтказмоқда.

Фуқароларга сайлов жараёнлари ҳақида батафсил маълумотлар етказиб бориш мақсадида округ сайлов комиссиясининг www.saylov.buxoro.uz манзили остида расмий веб-сайти иш бошлади.

Бундан ташқари округ "Ишонч телефони" хизмати ҳам йўлга қўйилиб, унда фуқаролар 223-15-35 рақамли телефон, 223-15-45 рақамли факс ҳамда ishonchbuxosk@inbox.uz манзили остидаги электрон почта орқали сутканинг исталган вақтида мурожаат этишлари мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 3-Бухоро округ сайлов комиссияси матбуот маркази.

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.