Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 96 дан: 23.11.2016

*Хотира — муқаддас, эзгулик — абадий

Зиёрат ҳам қадрият

Катталарга ҳурмат, кичикларга иззат кўрсатиш, ўтганлар хотирасини ёд этиш, ¬зиёрат қилиш халқимизнинг ¬азалий қадриятларидандир. Кексаларнинг ақл-закоси, бой тажрибасига таяниб келган хал¬қимиз бу қадриятни ўзига шараф деб билган. Шу нуқтаи назардан, юртимизда истиқлолнинг илк йилларидан бошлаб нуронийларимизни эъзозлаш, уларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш, моддий ва маънавий рағбатлантириш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди.

Мен кекса ўқи¬тувчи сифатида айтишим мумкинки, давлатимиз томонидан яратилган қулайликлардан баҳраманд бўлаётган, эъзозда ва эҳтиромда бўлган бахтли нуронийлармиз. Бухоро шаҳридаги 20-мактабда 40 йил меҳнат қилдим. Жамоамиз шу қадар иноқ ва аҳил эдики, ҳали-ҳануз бу бирдамлик занжири бизни ўзаро боғлаб туради. Ҳар байрамда жамоадошлар дийдорлашамиз. Ҳомийлар томонидан биз каби кекса авлод вакиллари рағбатлантирилганда ёш авлодлар эҳти¬ромидан кўнглимиз тоғдек кўтарилади. Мазкур мактаб ҳомийлари ёрдами билан яқинда Самарқанд шаҳрига саёҳатга бордик. Биз 15 нафар меҳнат фахрийлари мамлакатимиз Биринчи Президенти Ислом Каримов хотирасига ҳурмат бажо келтиришни ўзимиз учун бурч деб билдик. Дастлаб Йўлбошчимиз туғилиб ўсган уйга ташриф буюрдик. Сўнг эса у киши таҳсил олган мактабга бордик. Мактаб маъмурияти бизни илм даргоҳининг тарихи ва эришган ютуқлари билан таништирди. Мазкур мактабнинг биринчи директори бухоролик Ҳадя Юсупова ҳақида гапиришганда, қалбимиз фахрга тўлди. Ўз таассуротларимизни бу ердаги дафтарга қайд этдик. Биринчи Президентимиз қабрлари жойлашган Хўжаи Хизр қабристонига бориб, буюк Юртбошимизнинг руҳи пок¬ларига Қуръон тиловат қилдик. Зиёрат чоғидаги кечинмаларимни тил билан изоҳлашга сўз ожиз...

..."Маънавий жасорат аввало ўз юртига бўлган муҳаббат ва садоқатда, унинг тақдири учун фидойилик кўрсатиб яшаш¬да намоён бўлади". Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг бу сўзлари ҳар бир кишининг қалбига ёлқиндек кириб ке¬лади. Зеро, маънавий жа¬соратнинг энг зўр намунасини ўз ҳаёти ва фаолияти мобайнида кўрсата олган улуғ Йўлбошчимиз Ватанимизни буюк муҳаббат билан севиш, халққа садоқат билан хизмат қилиш, бу йўлда фидойилик билан борлиғини сафарбар этиш борасида барчага ибрат мактабини яратиб кетди. Юрт¬бошимиз раҳбарлик ва ташкилотчилик қобилияти, фидойилиги ва қатъияти, эл-юрт дардини, одамларнинг ташвиш ва муаммолари, уларнинг талаб ва манфаатларини юракдан ҳис қилиш каби инсонийлик фазилатлари билан қалбимизда чуқур из қолдирди.

У кишининг илм-фан, таълим-тарбияни ривожлантиришга қўшган улкан ҳиссалари беқиёсдир.19 йил бурун Биринчи Президентимиз ташаббуси билан устозларга бўлган юксак ҳурмат-эҳтиромининг намунаси сифатида 1 октябрь—Ўқитувчилар ва мураббийлар кунини умумхалқ байрами сифатида нишонлаш таъсис этилган эди. Шундан буён бу сана ҳар бир таълим муассасаси, ҳар бир жамоада, ҳатто ҳар бир оилада севиб нишонланиб келинмоқда. Бу — биз каби ўқитувчи, устоз ва мураббийларга нисбатан эътибор, ҳурмат, иззат, заҳматли меҳнатларимизнинг эътирофи эмасми?! Таъкидлаш ўрин¬лики, Юртбошимиз раҳнамолигида ўтган 25 йил давомида мамлакатимизда таълим тизими тўлиқ ислоҳ этилиб, "Таълим тўғрисида"ги Қонун, Кадрлар тайёрлаш миллий дас¬тури ҳамда бир қатор умуммиллий дастурларнинг ҳаётга изчил татбиқ этилаётгани билимдон, доно фарзандларимизнинг ҳеч кимдан кам бўл¬масдан, дунё саҳнида ўз сўзини айта олишига ¬мус¬таҳкам замин яратилди.

Ислом Каримовнинг "Фарзандларимиз биздан кў¬ра кучли, билимли, доно ва албатта бахтли бўлишлари шарт", деган сўзлари ҳамда "Биз ўз истеъдодли, фидойи болаларимиз, фарзандларимизга билим ва касб чўққиларини забт этиши учун қанот беришимиз керак", деган даъватлари ўқитувчиларни ёш авлоднинг интеллектуал салоҳиятини юксалтириш борасида изланишга ундарди.

Бугун Ўзбекистонни дунё ¬танийди. Бунга осонликча ¬эри¬шилдими? Йўқ, албатта! ¬Бугун жаҳон аҳли эътироф этаётган Ўзбекистон бахтли болалар мамлакати даражасига етиши учун унинг замиридаги улуғ Йўлбошчимизнинг хизматлари, фидойилик ва заҳматлари ҳар биримизнинг қалбимизда муҳр¬ланиб қолган. Буни ҳар бир ёш умрбод ёдда тутиши лозим...

Шундай ўй-фикрлар оғушида Бухорога қайтдик. Чеҳрамизда шукроналик ҳисси намоён эди. Кексалар ¬дуолари ижобат бўлади, дейдилар. Йўл-йўлакай гўзал ва обод диёримиз шаҳарлари, қишлоқларини томоша қилар эканмиз, "Юртимиз мустақиллиги абадий бўл¬син! Тинчлигимизга кўз тегмасин!"—дея дуога қўл очиб келдик. Бу юртимизда яшаётган ҳар бир кексанинг орзу-истагидир.

Ҳанифа МУХТОРОВА, меҳнат фахрийси.

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.