Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 96 дан: 23.11.2016

Фуқаро авиацияси "Аэропорт" ассоциацияси:

Бухорода халқаро семинар

Бугунги кунда дунёнинг 48 мамлакатига лайнерлари парвоз қилаётган "Ўзбекистон ҳаво йўллари " миллий авиакомпа¬нияси тизимида "Бухоро" халқаро аэропортининг ўз ўрни бор. Мамлакатимизнинг 93 йиллик тарихга эга фуқаро авиациясининг муҳим бўғини ҳисобланган бу аэропорт республикамиз мус¬тақилликка эришгач, замонавий иншоотлар, техника воситалари ва асбоб-ускуналарга, малакали кадрларга эга бўлиб, бу ерда меҳнат қилаётганларнинг куч-ғайрати, билим ва тажрибаси туфайли Ўзбекистон фуқаро авиациясининг пешқадам корхонасига айланди.

1999 йилда халқаро аэропорт мақомига эга бўлган бу авиация корхонасида катта кўламдаги қурилиш ва техник жиҳатдан қайта жиҳозлаш ишлари амалга оширилди. 2011 йилда бухоролик қурувчилар қатор хорижий фирмалар мутахассислари билан ҳамкорликда жаҳон авиа¬ция¬си стандартларига жавоб берадиган замонавий аэровокзал биносини бунёд этганлари туфайли дунёдаги энг ривожланган авиакомпанияларнинг барча типдаги самолётларини қабул қилиш ва уларга техник хизмат кўрсатиш имконияти яратилди.

2008 йилда МДҲ мамлакатлари фуқаро авиациясининг "Аэропорт" ассоциациясига аъзо бўлган ушбу жамоанинг йўловчиларга намунали хизмат кўрсатиш, самолётлар парвози хавфсизлигини таъминлаш, республикамиз шаҳарлари ва чет элларга янги йўналишдаги рейсларни ташкил қилиш борасидаги фаолияти муносиб эътироф этилмоқда. Чунончи, 2008-2015 йиллар мобайнида "Бухоро" халқаро аэропорти турли номинациялар бўйича 8 марта "Аэропорт" ассоциациясининг мукофотига сазовор бўлди.

Мазкур ассоциациянинг аэро¬дром-техника қўмитаси вилоятимиз авиаторларининг ибратли ишларини ўрганиш ҳамда илғор тажрибаларни ўртоқлашиш мақсадида куни-кеча "Бухоро" халқаро аэропорти негизида илмий-амалий семинар ўтказди. Россия, Беларусь, Литва ва Ўзбекистондаги йирик авиакомпа¬нияларнинг вакиллари иштирок этган мазкур анжуманни шу аэропорт директори, Олий Мажлис Сенати аъзоси Тоҳир Баҳронов кириш сўзи билан очди.

"Аэропорт" ассоциацияси техник директори Юрий Синько бош¬қарган семинарда Москвадаги "Парк-Экс" МЧЖнинг бош директори Евгений Ворновицкий қилган маъруза "Авиакомпаниялар учун янги техника ва ускуналарни харид қилишга замонавий ёндашув масалалари"га бағишланди. Анжуманда "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси техника хизмати бош инспектори Ильгиз Габдураҳманов хорижлик мутахассисларга республикамиз самолётлар парки харид қилаётган "Боинг-787" ва бошқа русумдаги замонавий лайнерлар ҳисобига кенгаяётгани, уларга техник хизмат кўрсатиш такомиллашиб бораётгани ҳақида ахборот берди.

Шунингдек, семинарда Санкт-Петербургдаги "АэроПлан" МЧЖ техник директори Геннадий ¬Задорожний, Беларусдаги "AEROSPASE" компанияси бош директори Олег Ахраменко ва бошқаларнинг аэропортларни авария-қутқарув техникаси, учиш майдонлари учун зарур қурилиш материаллари билан таъминлаш, самолётларга техника хизмати кўрсатишни янада яхшилаш сингари мавзулардаги маърузаларини тингладилар.

Анжуман иштирокчилари илмий-амалий семинарнинг иккинчи куни "Бухоро" халқаро аэропорти техник хизматлари, аэровокзали фаолияти билан танишдилар. Шунингдек, улар шаҳарнинг меъморий обидалари ва диққатга сазовор жойларини томоша қилдилар.

Абдужалил ХАЛИЛОВ, "Бухоронома" мухбири.

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.