Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 96 дан: 23.11.2016

*Ёшларга оид давлат сиёсати — амалда

Соғлом миллат — соғлом келажак

Юксак маънавиятли, мустақил ва эркин фикрлайдиган, замонавий илм-фан ютуқларини пухта ўзлаштирган, ҳар томонлама соғ¬лом ва баркамол авлодни вояга етказишга қаратилган ёшларга оид давлат сиёсатини изчил амалга ошириш мақсадида 2016 йил 14 сентябр¬да Ўзбекистон Республикасининг "Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида"ги Қонуни қабул қилинди. Мазкур қонун мамлакатимизда ушбу соҳада амалга оширишимиз лозим бўлган кенг кўламли вазифаларни белгилаб берувчи дастуриламалдир.

Ёшларга оид давлат сиёсатининг асосий йўналишларидан бири—ёшларда соғлом турмуш тарзига интилишни шакллантириш, шунингдек, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш ва улар орасида спортни оммавий ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратишдан иборат.

Соғлом турмуш тарзи бу—инсон саломатлигини яхшилаш ва муҳофаза қилишга қаратилган фаол ҳаракат бўлиб, кун тартибига риоя қилиш, организмни чиниқтириш, спорт билан мунтазам равишда шуғулланиш, тўлиқ ва сифатли овқатланиш, овқатланишнинг гигиеник қоидаларига риоя қилиш, экологик маданиятга эришиш, умуминсоний ва миллий қадриятлар асосида маънавий юксакликка кўтарилиш, зарарли одатлардан ўзини тия билишдир.

Соғлом турмуш тарзига риоя қилмаслик инсон организмининг ҳар хил касалликларга нисбатан қаршилиги пасайишига, кўп ҳолларда эса иммунитетининг кучсизланишига олиб келади. Ичкиликбозлик, гиёҳвандлик, кашандалик, токсикомания ёшлар ўртасида кўпгина салбий оқибатларни келтириб чиқаради. Жумладан, тамаки чекишнинг ёшлар организмига етказадиган зарари ҳалокатли. Тамаки чекадиганлар енгилтаклик қилибми, иродасизлигиданми, ўз умрини ўзи қисқартиради. Зеро, чекиш турли хилдаги оғир касалликларнинг пайдо бўлиши ва ривожланиши учун туртки ҳисобланади. Тамаки чекиш меҳнат унумдорлигига салбий таъсир кўрсатади. У чекувчи учун ҳам, оила учун ҳам зарарлидир. Чекувчининг атрофидагилар ҳаводаги тамаки тутунидан беихтиёр нафас олишга мажбур бўлиб, пассив чекувчига айланиб қоладилар. Ўсмир ёшдаги болаларга тамаки чекиш жуда хавфли эканлигини доимий равишда тушунтириб борамиз. Тамаки таркибидаги никотин кучли заҳар бўлиб, унинг бир томчиси оғир заҳарланишга, бир ярим томчиси ўлимга олиб келади.

Бугунги кунга келиб, гиёҳвандлик моддаларининг ноқонуний айланиши, наркобизнес дунё барқарорлигига путур етказувчи жиддий муаммога айланиб бормоқда. Шу сабабли ҳам мамлакатимизда бу иллатга қарши муросасиз курашиб келинмоқда. Бунинг самараси ўлароқ, ёшлар ўртасида соғ¬лом турмуш тарзи тамойилларини қарор топтириш, уларни гиёҳвандлик, ахлоқсизлик, четдан кириб келаётган ҳар хил зарарли таъсирлардан, "оммавий маданият" ниқоби остидаги таҳдид ва хатарлардан асраш масалалари доимо жамоатчилик диққат марказида турибди.

"Оқ ажал"нинг тарқалишидан келиб тушаётган фойда терроризм, одам савдоси каби ўта оғир жиноятларни қўллаб-қувватлаш йўлида сарф¬ланаётганлигини унутмаслик керак.

Ичкиликбозлик спиртли ичимликларни тез-тез, кўп ичиш ва унга қаттиқ берилиб кетиш натижасида вужудга келадиган касаллик бўлиб, унинг оқибатида йўл-транспорт ҳодисалари, ўғирлик, талончилик, оилавий ажримлар, турли хилдаги жиноятлар келиб чиқади. Ичкиликбозлик домига тушиб қолган ёш авлод жисмонан, руҳан мажруҳ ҳолатга тушиб қолади. Спиртли ичимликлар биринчи нав¬батда, бош мия ҳужайраларига салбий таъсир кўрсатади. Организмдаги қизил қон таначаларини заҳарлаб, қонда кислород камайишига олиб келади, бунинг натижасида организмдаги барча орган ва тўқималарнинг иш фаолияти издан чиқади.

"Ёшларга оид давлат сиёсати тўғ¬рисида"ги Қонун ижросини таъминлаш мақсадида, соғлиқни сақлаш тизими¬даги барча муассасаларнинг тиббий ¬ходимлари ҳамкор ташкилотлар билан маҳаллалар, оилалар, мактаблар, ¬мактабгача таълим муассасалари, коллеж-лицейлар, олий ўқув юрт¬лари, талабалар турар жойлари, саноат корхоналарида кенг қамровли тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бормоқдалар. Соғлом турмуш тарзига хавф соладиган иллатларнинг олдини олиш мақсадида фарзандларимиз бўш вақт¬ларини бекорга ўтказмасликлари учун ¬турар-жой мавзеларида сузиш ҳавзалари, футбол майдонлари, спорт мажмуалари барпо этилмоқда.

Бу саъй-ҳаракатлар натижасида соғ¬лом келажак пойдевори мустаҳкамланаётир.

Зоҳиджон ТЕМИРОВ, Саломатлик ва тиббий статис¬тика институти Бухоро филиали директори. Ушбу мақола Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди маблағлари ҳисобидан молиялаштирилган "Юксак маънавиятли авлод билан порлоқ келажак сари" лойиҳаси асосида тайёрланди.

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.