Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 96 дан: 23.11.2016

*Спорт

Медаллар шодаси — вилоятимиз вакилларида

Юртимизда илк бор ёш спортчилар от устида туриб камондан ўқ узиш бобида куч синашдилар. Вилоятимизда ўзбек жанг санъати бўйича ўсмирлар ва катталар ўртасида ўтказилган Ўзбекистон кубоги мусобақасида миллий спорт туримизнинг мазкур янги йўналишидаги баҳслар шу жиҳатдан ёдда қолди. Эътиборлиси, унда воҳамиз вакиллари умумжамоа ҳисобида ғолиб чиқишди.

Бухоро олимпия захиралари коллежида уюштирилган мамлакат кубоги баҳси жамоавий комплекс машқлар, темурийлар жанг усули, беллашув ¬сингари йўналишларни ҳам қамраб олди. Республика Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Ўзбек жанг санъати федерацияси ҳамда вилоят ҳокимлигининг ўзаро ҳамкорлигида ўтказилган ушбу турнирда диёримизнинг барча ҳудудларидан келган ёш спортчилар қатнашди. Баҳсларда 14 дан 17 ёшгача, шунингдек, 18 ёшдан юқори бўлган қизил ва қора белбоғ соҳиблари турли вазн тоифаларида куч синашдилар.

Таъкидлаш жоиз, юртимизда бошқа спорт турлари қатори ўзбек жанг санъати ҳам тобора ривожланяпти. У билан шуғулланувчи ёшлар сафи кенгаймоқда. Шариф шаҳримизда ташкиллаштирилган мазкур республика турнирида 200 дан ортиқ спортчи йигит-қизнинг иштирок этгани ҳам бунинг яққол тасдиғидир.

— Мен Сурхондарёдан келдим, — дейди мусобақа қатнашчиларидан бири Мар¬жона Алимова. — Вилоятингизда илк бор бўлишим. Ўйлайманки, кўҳна ва ҳамиша навқирон шаҳрингизда ташкиллаштирилган ушбу қизғин баҳслар орқали орттирилган бой тажриба ҳамда малака келгусида жаҳон ареналарида биз каби ёш спортчиларга асқотади.

Дарвоқе, олдингиларидан фарқли тарзда бу галги мусобақада биринчи бор жамоа¬вий комплекс машқларининг 12 кишилик тури бўйича кучлилар аниқланди. Унга кўра, вилоятимиз терма жамоаси ғолиб чиқди. Ўз навбатида 16-17 ёшли ўғил болалар ҳамда катталар ўртасидаги беллашув йўналишида Андижон ¬вилояти терма жамоаси 1-ўринни қўлга киритди. Самар¬қандлик ва пойтахтлик курашчилар эса воҳамиз ва¬килларидан кейин учинчи ўринни эгаллашди. Бундан таш¬қари, 14-17 ёшли ўғил болалар ўртасидаги яккалик баҳс¬ларининг 50 килограмгача бўлган вазн тоифасида бухоролик Хайрулло Ғайбуллаев барча рақибларидан устун чиқди. Шу вазн тоифасидаги қизлар ўртасида эса яна бир вакилимиз Нигина Фармоновага ҳеч ким бас келолмади. Шунингдек, катталар борасида ҳам улоқ вилоятимиз спортчиларида кетди. 60 килограмгача бўлган вазнда Ихтиёр Зикриёев ҳамда Феруз Исмоиловлар энг юқо¬ри икки ўринни бўлишиб олишди. Умумжамоа ҳисобида ҳам бухоролик спортчилар 1-ўринни эгаллашди.

Мусобақа сўнгида ташкилотчилар томонидан ғолиб ва совриндорларга қимматбаҳо совғалар топширилди.

Рустам ИБРАГИМОВ, "Бухоронома" мухбири.

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.