Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 96 дан: 23.11.2016

Сайлов — 2016

Тайёргарлик ниҳоясига етди

Суратда: Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 153-участка сайлов комиссияси раиси О. Раҳмонов (чапдан иккинчи) ва комиссия аъзолари иш жараёнида.

Вилоятимизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби Вобкент туманидаги 31 та сайлов участкасида ҳам Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини очиқлик, тенглик ва адолат тамойиллари асосида ўтказиш учун пухта ҳозирлик кўрилди. Уларнинг барчаси 4 декабрь куни бўлиб ўтадиган мазкур сиёсий тадбирга тайёр. Айтиш жоизки, шу куни туман аҳолисининг 91185 нафари конституциявий ҳуқуқидан фойдаланиб, ўзи ишонч билдирган номзодга овоз беради. Сайловчиларнинг 4769 нафари биринчи марта овоз берувчи ёшлардир.

Айтиш жоизки, ҳудуддаги сайлов участкаларида "Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида"ги Қонун ҳамда Марказий сайлов комиссиясининг асосий тадбирлар дастурига мувофиқ, ушбу муҳим сиёсий тадбирнинг ҳар томонлама пухта ва юқори савияда ўтишини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилди. Участкалар давлат рамзлари, замонавий ахборот-коммуникация технологиялари, мебель, овоз бериш кабиналари ва зарур адабиётлар билан таъминланди. Номзодларнинг таржимаи ҳоли, сайловолди дастурлари, сайлов қонунчилигига оид маълумотлар, сайловчилар рўйхати ва уларнинг ҳуқуқ-мажбуриятлари тўғрисидаги тарғибот воситалари осиб қўйилди. Тиббиёт, она ва бола хоналари жиҳозланди.

Хусусан, Вобкент қурилиш ва транспорт касб-ҳунар коллежи биносида жойлашган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 153-сайлов участкаси ҳам барча зарур жиҳозлар билан ¬таъминланган. Мазкур участка таркибига "Чармгарон", "Шифокор", "Работохун" маҳалла фуқаролар йиғинлари киради. Участка сайлов комиссияси таркиби эл-юрт орасида ҳурмат-эътибор қозонган, миллий сайлов қонунчилигидан яхши хабардор 11 нафар аъзодан иборат.

—Сайлов куни ҳудуддаги 2798 нафар фуқаро бу ерда ўз хоҳиш-иродасини эмин-эркин ифода этади,—дейди сайлов участкаси раи¬си Ойбек Раҳмонов.—Уларнинг 1164 нафарини хотин-қизлар, 128 нафарини биринчи марта овоз берувчи ёшлар, 2 нафарини кўзи ожизлар ва 18 нафарини имконияти чекланганлар ташкил этади. Комиссия аъзолари ўртасида вазифалар тақсимланиб, навбатчилик йўлга қўйилган.

Ҳудуд аҳолиси, айниқса, ёшлар ўртасида сайлов қонунчилиги юзасидан тарғибот ишларига алоҳида эътибор кучайтирилди. Мазкур коллежда шу кунга қадар 70 дан ортиқ тарғибот тадбирлари ўтказилди. Вилоят ва туман прокуратураси ходимлари, ҳудуд профилактика инспектори, туман хотин-қизлар қўмитаси ва "Камолот" ЁИҲ туман бўлими фаоллари билан ҳамкорликда 98 та хонадонда тарғибот ишлари олиб борилди. Буларнинг барчаси сайловнинг демократик тамойиллар асосида, очиқ-ошкора тарзда ўтишини таъминлашга хизмат қилиши, шубҳасиз.

Ўз мухбиримиз.

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.