Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 96 дан: 23.11.2016

Пойтахтлик экспертлар сайлов участкаларида

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ташкил этишда жойлардаги участка сайлов комиссиялари зиммасига катта масъулият юкланган.

4 декабрга мўлжалланган муҳим сиёсий тадбирнинг демократик тамойилларга мувофиқ ўтиши мазкур комиссиялар аъзоларининг ҳу¬қу¬қий билимлари ва кў¬ник¬маларига боғлиқ. Шу кунларда Марказий сайлов комиссияси экспертлар гуруҳи Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 3-Бухоро сайлов округи ҳудудида ўтказаётган семинар-тренинглар ана шу мақсадга қаратилган.

Пешкў туманида ташкил этилган мана шундай тадбирда ҳудудда фаолият юритаётган 30 та участка сайлов комиссияси раислари ва уларнинг ўринбосарлари ҳамда котиблари, шунингдек, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Семинар-тренингда Марказий сайлов комиссияси аъзолари О.Абдуназаров, Ё.Фаттоев, ҳуқуқшунос олимлар Ш.Файзиев, Ш.Асадов сўзга чиқди.

Тадбирда мамлакатимизда Биринчи Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида халқаро ҳуқуқ андозаларига тўла-тўкис жавоб берадиган миллий сайлов қонунчилиги тизими яратилгани ва такомиллашгани таъкидланди.

Шу ўринда "Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида"ги Қонунига киритилган қатор ўзгартириш ва қўшимчаларнинг мазмун-моҳиятига эътибор қаратилди. Шунингдек, тадбирда муддатидан олдин овоз бериш жараёнида, сайлов куни овоз беришни ташкил этиш, овоз беришни якунлаш, овозларни санаб чиқиш ва расмийлаштиришда участка сайлов комиссиялари ҳамда улар аъзоларининг вазифалари ҳақида муфассал тушунча берилди.

Сайлов жараёнлари боришини кузатиш учун сайлов участ¬каларига кўплаб халқаро тузилма ва ташкилотлар ҳамда маҳаллий кузатувчилар вакиллари ташриф буюради. Тадбирда мазкур кузатувчиларнинг ваколатлари, фаолият олиб бориши тўғрисида ҳам батафсил тўхталиб ўтилди.

— Ноябрь ойи бошида пойтахтлик ва маҳаллий экспертлар сайлов участкалари ишини намунали ташкил этиш, комиссия-лар аъзоларининг ҳуқуқий ¬саводхонлик даражасини юксалтириш мақсадида семинар-тренинглар ўтказган эди, — деди Пешкў туманидаги 222-участка сайлов комиссиясининг раиси Иброҳим Авезов.— Бугунги тадбир эркин мулоқотларнинг мантиқий давоми сифатида билимларимизни кенгайтириш ва бевосита сайловнинг кейинги босқичидаги вазифаларимизга бағишлангани билан аҳамиятли бўлди. Шунингдек, семинар-тренинг дастури доирасида намойиш қилинган участка сайлов комиссиясининг сайлов кунги фаолиятига доир ўқув фильми қонунчиликни амалда қўллаш борасидаги амалий кўникмамизни такомиллаштиришга ёрдам берди.

Тадбирда иштирокчилар ўзларини қизиқтирган кўплаб саволларга жавоб олдилар.

Таъкидлаш керак, пойтахтлик экспертлар Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 3-Бухоро округ сайлов комиссиясининг олимлар, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Бухоро вилоят ҳудудий бўлинмаси ва вилоят адлия бошқармаси мутахассисларидан иборат экс¬перт¬лар гуруҳи аъзолари учун ҳам семинар-тренинг ташкил этди. Эндиликда маҳаллий экс¬пертлар 30 ноябрга қадар жойларда фаолият кўрсатаётган 503 та участка сайлов ¬комиссияси аъзоларининг ҳуқуқий саводхонлик даражасини юксалтириш тадбирларини давом эттиради.

Эркин ЁДГОРОВ, "Бухоронома" мухбири.

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.