Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 96 дан: 23.11.2016

Комиссиянинг сайёр йиғилиши

Одам савдосига қарши курашиш бўйича вилоят идоралараро комиссиясининг сайёр йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда мазкур комиссия аъзолари, вилоят прокуратураси масъул ходимлари, Бухоро ва Қоракўл туманлари ҳудудий идоралараро комиссиялари аъзолари, барча ¬туман ва шаҳарлар комиссиялари котиблари, ўзини ўзи бошқариш органлари маслаҳатчилари, таълим муассасалари ҳамда тегишли ташкилотлар раҳбарлари иштирок этишди.

Вилоят ҳокими, комиссия раиси М.Эсанов бошқарган ушбу йиғилишда одам савдосига қарши курашиш бўйича Республика идоралараро комиссиясининг 2016 йил 29 августдаги 2-сонли йиғилиши баёнида белгиланган топшириқлар ижросини таъминлаш, Бухоро ва Қоракўл туманлари идоралараро комиссиялари томонидан 2015 йил ва 2016 йилнинг ўтган даври мобайнида одам савдосига қарши курашиш борасида амалга оширилган ишлар, вилоят хотин-қизлар қўмитаси ҳамда "Маҳалла" хайрия жамоат фонди вилоят бўлимининг бу борадаги фаолияти, хусусан, тарғибот ишлари, жабр¬ланган аёлларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш ва профилактик тадбирларнинг натижадорлиги сингари муҳим масалалар муҳокама этилди.

Дастлаб сўзга чиққан вилоят прокурори в.б. О.Эшбаков одам савдосига қарши курашиш бўйича қабул қилинган амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга қатъий риоя қилиш юзасидан фикр-мулоҳазаларини билдирар экан, мазкур масала бўйича вилоятимизда йўл қўйилган камчиликларга тўхталиб ўтди.

Йиғилишда узоқ муддатга хорижий давлатларга чиқиб кетган ва қайтиб келган фуқароларнинг аниқ ҳисобини юритиш, тегишли идоралар ўртасида ўзаро солиштиришлар ўтказиш, уларнинг кетиш сабабларини таҳлил қилиш, бу борадаги фаолиятни мувофиқлаштириб бориш, "Ватанга қайтиш гувоҳномаси" билан келган ҳар бир фуқарони профилактик тадбирларга тўлиқ ва самарали жалб этиш, одам савдосидан жабрланганлигини аниқлаш, уларни тўлиқ тиббий кўрикдан ўтказиш, зарур ҳолларда белгиланган тартибда даволаш чораларини кўриш, диний экстремистик оқимларга аъзо бўлган ёки бўлмаганлигини алоҳида ўрганиш бўйича чора-тадбирлар белгиланди.

Шунингдек, одам савдосидан жабрланган фуқароларнинг банд¬лигини таъминлаш ҳолатини барча ҳудудларда тизимли равишда мониторинг қилиш, янги иш ўринларини ташкил этиш бўйича давлат ва ҳудудий дастурларда белгиланган параметр-ларнинг тўлиқ бажарилиши, айниқса, касб-ҳунар коллежлари битирувчиларининг бандлигини таъминлаш, бўш иш ўринлари ярмаркаларини мунтазам ва самарали ўтказиш, ҳудудларда, хусусан, қишлоқ жойларда кичик бизнес ва оилавий тадбиркорликни кенг қўллаб-қувватлаш, жадал ривожланиши учун барча шароитларни яратиш каби масалаларга эътибор қаратилди.

Тегишли ташкилотларнинг масъул ходимлари зиммасига ички ишлар органлари билан ҳамкорликда одам савдосидан жабрланган хотин-қизларга ижтимоий ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш, Республика реабилитация марказига жойлаштириш чораларини кўриш, аҳоли, хусусан, хотин-қизлар ва ёшлар ўртасида одам савдоси жиноятлари, унинг оғир оқибатлари ҳақида тушунтириш ҳамда тарғибот ишларини кучайтириш сингари зарур вазифалар юкланди.

Шунингдек, 2015 йил ва 2016 йилнинг ўтган даври мобайнида амалга оширилган ишларни ўрганиш якунларига кўра, Бу-хоро ва Қоракўл туманлари ҳоким¬лари-ҳудудий идоралараро ¬ко¬миссиялар раислари ва котиблари фаолиятни талаб даражасида ташкил этмаганлиги боис огоҳлантирилди.

Дилдора ИБРОҲИМОВА, "Бухоронома" мухбири.

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.