Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 96 дан: 23.11.2016

Келажак учун берилажак овоз

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик жа¬раё¬нида Ғиждувон туманидаги участ¬ка сайлов комиссияларида олиб борилаётган ишлар ҳам эътиборга лойиқ. Мазкур ҳудуддаги жами 70 та сайлов участкасида мамлакатимиздаги ушбу муҳим сиёсий жараёнга пухта тайёргарлик кўриляпти. Шу йўналишда аҳоли ўртасида тегишлича тарғибот-ташвиқот ишлари ўтказилмоқда. Чунончи, тумандаги 456-сонли сайлов участкасида ҳам иб¬ратга арзигулик қатор тадбирлар кўрилаётганига гувоҳ бўлдик.

Бу ерда сайловчилар учун барча қулайликлар яратилган. Хусусан, тўрттала сиёсий партиядан Президентликка кўрсатилган номзодлар тўғрисидаги маълумотлардан тортиб, участка сайлов комиссиясининг фао¬лияти, иш режасигача батафсил танишиш мумкин. Бундан ташқари, тиббиёт хонаси 15 турдаги дори-дармон, 9 турдаги асбоб-анжомлар билан таъминланган. Ўз навбатида "Она ва бола" хонасида кичкийтойларни ақлий ривожлантиришга йўналтирилган юмшоқ ўйинчоқлар, турли ўқув қуроллари муҳайё этилган.

— Ҳудуд бўйича жами 2683 нафар сайловчининг рўйхати шакллантирилган, — дейди мазкур сайлов участкасининг раиси Илёс Латипов. — Уларнинг шундай муҳим сиёсий тадбирда кўнгилдагидек қатнашишини таъминлаш зиммамизга улкан масъулият юклайди, албатта. Шу боис участ¬камиз жойлашган "Дилкушо" маҳалла фуқаролар йиғинидаги хонадонларга бориб, "Сайлов — демократия кўзгуси", "Ҳар бир сайловчи бир овозга эга" каби мавзуларда тарғибот ишларини ўтказяпмиз. Фуқароларга сайловнинг аҳамияти, унда қатнашиш тартиблари тўғрисида маълумот беряпмиз.

Дарвоқе, ушбу участкадан рўйхатга олинган сайловчиларнинг 129 нафари мазкур сиёсий тадбирда илк бор қатнашади. Улардан бири Мар¬ҳабо Раҳматовадир.

— Юртимизнинг эртанги кунини бел¬гилаб берувчи бу муҳим жараёнда айниқса, биз, навқирон авлод вакиллари янада фаолроқ иштирок этишимиз, Конституция ва бошқа қонунларда кўрсатилган ҳақ-ҳуқуқларимиздан тўла-тўкис фойдаланишимиз жоиз, — дейди у. — Чунки ҳаммамиз биринчи галда порлоқ истиқболимиз, келажагимиз учун овоз берамиз. Бунга менинг ҳам улушим қўшилажагидан эса бахтиёрман.

* * *

Ғиждувондаги 457-сайлов участкасида ҳам ишлар намунали тарзда олиб борилмоқда. Куни кеча бу ерда сайловчилар саводхонлигини ошириш, бунда аҳамият қаратиш лозим саналган масалалар юзасидан ўқув семинари бўлиб ўтди. Унда тумандаги барча сайлов участкаларининг аъзолари қатнашиб, ўзларини қи¬зиқтирган саволларга жавоб олишди.

Рустам ИБРАГИМОВ, "Бухоронома" мухбири.

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.