Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 96 дан: 23.11.2016

*Қарор ва ижро

Икки ойликка пухта тайёргарлик билан

Ички ишлар идоралари, ёнғин хавфсизлиги хизматларининг бошқа ташкилот ва муассасалар билан ҳамкорликда олиб бораётган саъй-ҳаракатларига қарамай, жорий йил ўтган даврида республика миқёсида олтмишга яқин фуқаронинг ис газидан заҳарланиш ҳолати қайд қилинган. Бунинг оқибатида 22 нафар фуқаро ҳаётдан эрта кўз юмган бўлса, содир бўлган 10 мингга яқин ёнғин натижасида йигирмадан ортиқ киши эҳтиётсизлик қурбонига айланган. Фуқаролар мол-мулки ва халқ хўжалик тармоқларига етган моддий зарар миқдори 25 миллиард сўмдан ошиқ.

Минг афсуски, бундай ташвишли факт ва рақамларни яна давом эттириш мумкин. Қиш эшик қоқмоқда. Демак, мавсумни ҳар жиҳатдан талафотларсиз ва намунали ўтказиш хавфсизлигимиз ва осо¬йишталигимизнинг зарурий шарти. Аммо бу борада аҳолининг ҳушёрлиги ва билимини ошириш, табиий газ, электр энергияси тармоқлари созлигини таъминлаш чораларини кўриш талаб этилади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 17 октябрдаги 05/14-1 сонли "Фуқароларни турли хил оғир газлардан заҳарланишининг олдини олиш ва огоҳлантириш бўйича чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш тўғрисида"ги қароридан кўз¬ланган мақсад ҳам юқоридаги каби нохуш ҳолатлар олдини олиш, қатор мутасадди идора ва ташкилотлар масъулия¬тини янада оширишдир.

Худди шу масала Бухоро шаҳар ҳокимлиги йиғингоҳида ташкил қилинган семинарда ўз эътирофини топди. Унда вилоят ИИБ Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси, вилоят Фавқулодда вазиятлар бош¬қармаси, давлат санитария-эпидемиология ¬назорати маркази, "Бухоро электр тармоқлари" АЖ, "Ғарбгазтаъминот" УК раҳбарлари, шаҳар ва туманлар ҳокимларининг ўринбосарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этдилар.

Ис газидан заҳарланиш ва газ-ҳаво аралашмаси чақнаши оқибатида келиб чиқаётган ¬порт¬лаш ва ¬ён¬ғинлар сабаблари, аҳо-лининг табиий ҳамда ¬суюл¬тирилган газ, электр энергияси билан таъминланганлик аҳво¬ли, ностандарт ва қўлбола ясалган, сертификатланмаган иситиш ¬анжомлари сотилишининг ол¬ди¬ни олиш юзасидан амалга оширилаётган назорат-текширув рейд¬-лари натижалари муҳокама мар¬казида бўлди. Йиғилганлар рес¬¬публика ¬Фав¬қулодда ва¬зият¬лар ¬вବзирлиги масъул вакили А. Бой-мирзаев, вилоят ДСЭНМ бошлиғи Қ. Расулов, вилоят ИИБ ЁХБ бошлиғи Х.Зойиров, "Ғарб¬газ¬таъми¬нот" унитар кор¬хо¬наси бош муҳандиси Р. Ҳожибеков ва бош¬қа¬ларнинг маърузаларини тингладилар.

—Биргина жорий йил ўтган даврида чегара божхона комплексларимиз орқали республикамизга олиб кирилаётган 50 минг АҚШ долларидан зиёд қийматдаги 4178 дона стандарт талабларига жавоб бермайдиган иситиш воситалари, хориж печлари мусодара қилинди,—дейди вилоят божхона бошқармаси бошлиғи Ғ.Носиров.—Айниқса, Эрон давлатида ишлаб чиқарилган печларни ҳу¬ду¬ди¬мизга олиб кириш ва уни сотиш, фойдаланиш қатъиян ман этилди.

Анжуманда республика Вазирлар Маҳкамаси қа¬рорига мувофиқ жорий йил 10 ноябридан 2017 йил 10 январига қадар ёнғин хавфсизлиги икки ойлиги эълон қилингани, бу муҳим тадбирга пухта тайёргарлик билан боғлиқ ишлар атрофлича муҳокама этилди. Шунингдек, йиғилишда ис гази, ёнғинлар билан бир қа¬торда жамоатчиликни ташвишга солаётган яна бир муҳим масала—фуқароларнинг овқатдан заҳарланишлари олдини олишга катта эътибор қаратилаётгани алоҳида таъкидланди. Ботулизм, ўткир диарея каби хавфли ва оқибати ўлимга олиб бориши мумкин бўлган касалликлар, бундан таш¬қари, куйдирги, қутуриш каби ўта хавф¬ли касалликларга қарши курашишда соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ишлар, тарғибот ва тушунтириш тадбирларини янада кучайтириш лозимлиги уқтирилди.

Семинар якунида йиғилганлар ёнғин хавфсизлиги, фавқулодда ҳолатларда ҳаракатланиш куч ва техник воситалари, вилоят ДСЭНМ, "Ғарб¬газтаъминот", "Сувоқава" ҳамда бош¬қа тегишли хизматлар шахсий таркибининг шайлиги намо¬йиш қилинган кўргазма билан яқиндан танишдилар.

Учқун ТОЖИЕВ, "Бухоронома" мухбири.

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.