Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 96 дан: 23.11.2016

Ижтимоий барқарорлик пойдевори

Мамлакатимизда фуқаролар муносиб турмуш кечириши учун кенг имкониятлар яратиш билан бир қаторда кексалар, жисмоний имконияти чекланганларга алоҳида эътибор ва ғамхўрлик кўрсатилаётгани инсонпарварликнинг олий намунаси сифатида эътироф этилади. Уларга меҳр-мурувват кўрсатиш билан бир қаторда ҳаёт тарзи сифатини ошириш учун зарур шароитлар яратилмоқда.

Айни чоғда вилоятимизда 160527 нафар кекса ва жисмоний имконияти чекланган фуқаро рўйхатга олинган. Уларнинг 4021 нафарини вояга етмаган ногиронлар, 611 нафарини эса якка-ёлғиз фуқаро ташкил этади. Уларга тиббий ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш тизимли ва изчил йўлга қўйилган.

Рўйхатга олинган ёлғизлар жорий йилнинг ўтган даври мобайнида тўлиқ диспансер кўригидан ўтказилиб, соғломлаштирилди. 155 нафар якка-ёлғизга бюджет маблағлари ҳисобидан 139,3 миллион сўмлик бепул озиқ-овқат маҳсулотлари, 14,9 миллион сўмлик дори-дармон етказиб берилди. Шунингдек, умумхалқ байрамлари муносабати билан иж-тимоий хизматга муҳтож фуқароларга 172,9 миллион сўм¬лик озиқ-овқат ва саноат маҳсулотлари тарқатилди.

Ижтимоий хизматлар кўрсатишга муҳтож шахсларнинг жамият ҳаётида бошқа фуқаролар билан тенг ҳолда иштирок этишини таъминлаш мақсадида амалга оширилаётган қатор ижобий ишларни ҳам қайд этиш лозим.

—Жорий йилнинг 9 ойи мобайнида реабилитация техник воситаларига муҳтож имконияти чекланганлар 150 та ногиронлик аравачаси, 36 та эшитиш мосламаси, 46 та ҳасса, 30 та қўлтиқ ҳасса билан таъминланди, — дейди вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси тиббий ижтимоий ёрдамни ташкил этиш бўлими бошлиғи Шермурод Жўраев. — 2092 нафар ёлғиз кексалар, уруш ва меҳнат ¬фахрийлари ҳамда ногиронлар соғ¬ломлаштириш мақсадида йўл¬ланмалар билан ¬турли дам олиш масканларига жўнатилди. Шунингдек, эҳтиёжмандларга касаба уюшмалари томонидан 101 та, ҳомийлар ҳисобидан 34 та сиҳатгоҳ йўлланмалари берилди. Бундан ташқари, 524 нафар якка-ёл¬ғиз, кекса ва ногиронлар жамоат марказларига жалб қилиниб, уларга ҳомийлар кўмагида 74,1 миллион сўмлик ижтимоий хизматлар кўрсатилди. Вилоятимизда истиқомат қилаётган 55 нафар 100 ёшли ва ундан ошган нуронийларнинг ҳам ижтимоий муҳофазаси доимий диққат ва эътиборда.

Айтиш жоизки, ижтимоий хизматлар кўрсатиш ижтимоий ҳимоянинг асосий бўғини, муҳим қисмидир. У аҳолининг ҳар томонлама фаоллигини ошириш, жамият ҳаётида тўлақонли иштирокини кафолатлашга хизмат қилади.

Дилдора ИБРОҲИМОВА, "Бухоронома" мухбири.

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.