Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 96 дан: 23.11.2016

"Ёш сиёсатчи" клуби ёшларни бирлаштиради

Навқирон авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, ёшларнинг сиёсий-ҳуқуқий, маънавий саводхонлигини ошириш, Ўзбекистон ХДП Ҳаракат дастурининг муайян фаолият йўналиши бўйича уларнинг эҳтиёжларини қондириш, ёшларнинг сиё-сий маданият даражасини оширишни,сиёсий билимлар тар¬ғиботини яхшилаш каби вазифаларни ўз олдига мақсад қилган ЎзХДП вилоят кенгаши ҳузуридаги "Ёш сиёсатчи" клуби бир неча йилдан буён фаолият юритмоқда. Ўз атрофига 11 мингдан ортиқ аъзони бирлаштирган мазкур клуб ёшларнинг манфаатларини ҳимоя қилишга доир мавжуд муаммоларни ечиш ёки улар томонидан билдирилган таклифларни ўрганиш чораларини кўряпти. Депутатлар билан биргаликда ёшларнинг ўқишга, меҳнат ва жамоат ишларига бўлган муносабатини ижобий томонга ўзгартириш, "Истиқбол" ёшлар қаноти фаолиятида фаол иштирок этаётган аъзоларни, муайян ютуққа эришган ёшларни моддий ва маънавий рағбатлантиришни ташкил этиш борасида қатор ишлар рўёбга чиқарилди. Клуб фао¬лияти доирасида "Коллеждан — корхонага" лойиҳасини Бандлик марказлари билан ҳамкорликда амалга ошираяпмиз. Клубимиз фаолларидан Зуфар Музаффаров, Шаҳруз Собиров каби ёшлар партия Марказий кенгаши ташабббуси билан ўтказилаётган "Ёш сиёсатчи" кўрик-танловининг республика босқичида сов¬ринли ўринларни эгаллаб, ўз билимдонликларини намойиш этишди. "Менинг биринчи сайловим" лойиҳаси доирасида 18 ёшга тўлган навқирон авлод вакиллари билан сиёсий тадбирларни ўтказаяпмиз.

Яқинда клуб фаолияти доирасида Вобкент тумани "Баркамол авлод" болалар марказида ўтказилган тадбирда "Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида"ги Қонуннинг мазмун-моҳияти тўғрисида йигит-қизларга мутахассислар томонидан тушунчалар берилди.

Тадбирда партия томонидан амалга оширилган "Коллеждан — корхонага" мақсадли лойиҳаси доирасида ўтказилаётган семинар ва меҳнат ярмаркалари, шунингдек, ёшларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, ёш сиёсатчиларни шакллантириш мақсадида ташкил этилган "Ёш сиёсатчи" клуби фаолияти хусусида йиғилганларга атрофлича маълумот берилди.

Лазиз БОЙМУРОДОВ, ЎзХДП вилоят кенгаши ёшларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш сектори мудири.

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.