Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 95 дан: 19.11.2016

Ёш истеъдодларимиз — республикада совриндор

Аввал хабар қилинганидек, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши ташаббуси билан мамлакатимиздаги маданият муассасаларида фаолият юритаётган болалар бадиий ҳаваскорлик жамоалари ўртасида ҳар икки йилда ташкил этиб келина¬ётган "Истиқлол ғунчалари" кўрик-танловининг жорий йилги финал босқичи Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳрида бўлиб ўтди. Бердақ номидаги Нукус давлат мусиқали драма театри биносида уч кун давом этган маҳорат синови вилоятимиз вакиллари учун муваффақиятли бўлди.

Жумладан, эстрада қўшиқчилиги йўналишида Когон шаҳридан иштирок этган Азизбек Равшанов ҳамда анъанавий ижрочиликда Қоракўл туманидан сараланган Диёрбек Раҳмоновлар ўзлари ижро этган асарлар билан юқори эътирофга сазовор бўлдилар ва фахрли иккинчи ўринни қўлга киритдилар. Бухоро қадимий доирачилик санъати усулларидан ёш авлодни бохабар этган ҳолда "Чорзарб" куйига қайта сайқал бериб, уни катта саҳнада ижро қилган "Зарб" доирачилар гуруҳи ҳам иккинчи ўринни эгаллади. Воҳамиз рақс санъатини кенг тарғиб этишга бел боғлаган "Бухорча" рақс дастаси жамоасининг ҳар бир чиқиши мухлису мутахассисларни мафтун этди ва улар учинчи ўринга муносиб топилдилар.

Учқун ТОЖИЕВ, "Бухоронома" мухбири.

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.