Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 95 дан: 19.11.2016

*Туркман маданияти кунлари

Бирдамлик ва дўстлик байрами

Ўзбек ва туркман халқларини нафақат буюк тарих, улуғ аждодларимиздан ёдгор бебаҳо маданий-маърифий мерос, балки ижтимоий-маънавий соҳалардаги бугунги ўзаро дўстлик ва ҳамкорлик алоқалари ҳам боғлаб, яқинлаштириб туради. Шу боис бугун туркман элида ўзбек адабиёти ва маданиятига қанчалик муҳаббат кўрсатилса, ўзбеклар юртида ҳам туркман адабиёти ва маданиятига эҳтиром шу қадар юксакдир.

Яқинда мамлакатимизда бўлиб ўтган Туркманистон маданияти кунлари ана шу алоқаларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилди. Анжуман кунлари мамлакатимизга ташриф буюрган Туркма¬нистон маданият вазири ўринбосари А.Шамурадов раҳбарлигида бир гуруҳ санъат ва ¬маданият намояндалари вилоятимизда ҳам меҳмон бўлишди.

Дастлаб улар М. Ашрафий номидаги Бухоро санъат коллежи ўқувчилари билан учрашиб, ўқув юрти иқтидорли ёшларининг ижод намуналари билан танишдилар. Айниқса, Ўзбекистон ва Туркманистон дўстлик алоқаларига бағишлаб ўқувчилар томонидан яратилган тасвирий санъат асарлари кўргазмаси делегация аъзоларида катта таассурот қолдирди.

Тадбир доирасида туркман кинорежиссёри Б. Мансуров томонидан ўтган асрнинг 60-йилларида суратга олинган "Беллашув" номли бадий фильм намойиш этилди. Мазкур кинокартина қардошларимизнинг миллий қаҳрамони Шукур бахшининг жасоратига бағишланган бўлиб, асарда ватанпарварлик, дўстлик, ҳамжиҳатлик ғоялари тараннум этилган.

Азал-азалдан қон-қардош бўлган икки муаззам халқнинг ўзаро бирдамлиги ва меҳр-оқибатини намоён этувчи мазкур дўстлик анжуманининг ёпилиш маросими вилоят ¬мусиқали драма театрида ташкил этилди. Тадбирни Ўзбе¬кис¬тон маданият ва спорт ишлари вазири ўринбосари Ф. Жўраев кириш сўзи билан очди ва байрам билан барчани табриклади. Халқларимиз ўртасидаги дўстона алоқаларнинг бугунги самаралари, эртанги истиқболида маданий ришталар муҳим ўрин эгаллашини таъкидлади. Шунингдек, маросимда сўз олган туркма¬нистонлик меҳмонлар гуруҳи раҳбари А. Шамурадов мазкур фестиваль халқ¬ларимиз ўртасидаги адабий, маданий ҳамкорликни, биродарлик ва яқин қўшничилик муносабатларини мустаҳкамлашга хизмат қилиши, азалдан туташ дўстлик йўлларимизни янада кенгайтиришини эътироф этди.

Концерт дастурида томошабинлар туркманистонлик қардошларимизнинг бой мусиқий мероси намуналаридан баҳраманд бўлдилар. Туркманистон халқ артистлари Акджагул Аннанова, Какадурди Тожимов, Какагелди Чориев, Парахат Шихимов, Шагули Аллабердиев, хизмат кўрсатган артист¬лар Довлет Гурбанов, Аки Ягшигелдиева, Дурсунжемал Газаковалар томонидан ижро этилган миллий куй-қў¬шиқлар ўзбек тингловчилари кўнглидан жой олди. "Деҳистон" туркман рақс ансамбли ижросидаги шўх рақслар эса барчага кўтаринки кайфият бағишлади.

Шунингдек, Ўзбекистон халқ артисти Соҳибжон Ниёзов, "Ниҳол" давлат мукофоти соҳиблари Илёс Арабов, Дилфуза Қобилова, "Бухоро мавжлари" ашула ва рақс ансамбли ижрочилари ва бошқалар томонидан куйланган миллий куй-қўшиқларимиз меҳмонлар дилини хушнуд этди.

Дастур сўнгида ўзбек ва туркман томошабинлари қўл¬ни-қўлга бериб, Туркманистон халқ артисти Шагули Аллабердиев томонидан ижро этилган "Севимли Аркадаг" қўшиғига баралла жўр бў¬лишди.

Тадбирда Туркманистоннинг Ўзбекистондаги фав¬қулодда ва мухтор элчиси Шири Шириев иштирок этди.

Тадбир доирасида меҳмонлар Бухоро шаҳрининг меъморий обидалари ва диққатга сазовор жойларини томоша қилдилар.

Дилдора ИБРОҲИМОВА, "Бухоронома" мухбири.

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.