Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 95 дан: 19.11.2016

Сайлов — 2016

Ҳуқуқий маданиятни юксалтириш йўлида

Вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт мар¬казида "Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кў¬риш дав-рида сайловчиларнинг ҳуқуқий маданиятини янада юксалтириш" мавзусига бағишланган семинар ўтказилди. Унда тиббиёт ходимлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари фаоллари, педагоглар ва бошқалар иштирок этишди.

Маълумки, мустақиллик йилларида диёримизда демократик тамойилларнинг изчил амал қилиши, қонун устуворлигининг таъминланиши, шу асосда мустаҳкам қонунчилик тизимининг қарор топиши баробарида фуқароларнинг ҳуқуқий маданияти даражаси ҳам ошиб бормоқда. Мазкур омил хусусан, сайлов жараёнларида яққол намоён бўляпти. Ватандошларимиз юрт тақдири, келажагига ўзларининг бевосита дахлдор ҳамда масъул эканликларини теран англаяптилар. Бу муҳим жиҳат эса уларнинг айни шу сиёсий жараёндаги фаолликларида кўз¬га яққол ташланмоқда.

Шу билан биргаликда, сайлов кампанияси даврида сайловчиларнинг унга доир тушунча ва билимларини бойитиш, айниқса, навқирон авлод вакилла¬рининг, бундай сиёсий тадбирда илк бор қатнашадиган ёшларнинг ҳу¬қуқий саводхонлигини ошириш талаб этилади. Семинарда сўзга чиққан марказ ҳуқуқшуноси Элвира Рафиқова, тиббий муассаса бош врачининг ўринбосари Сабоҳат Даминовалар ўз чиқишларида айнан шу омилларга алоҳида урғу беришди.

Рустам ИБРАГИМОВ, "Бухоронома" мухбири.

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.