Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 95 дан: 19.11.2016

Кучлилар аниқланди

Бухоро шаҳри спортнинг "Комбат Айкидо" тури бўйича мамлакат чемпионатига мезбонлик қилди. Беллашув Олимпия захиралари коллежининг спорт мажмуасида бўлиб ўтди.

Вилоят маданият ва спорт ишлари бошқармаси, Ўзбекис¬тон Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси, "Камолот" ЁИҲ вилоят кенгаши ҳамда Халқаро "Комбат Айкидо" ассоциацияси томонидан ташкил этилган чемпионатда вилоятимиз ва мамлакатимизнинг бош¬қа ҳудудларидан келган 500 нафарга яқин ёшлар қатнашди.

Мусобақани Халқаро "Комбат айкидо" ассоциацияси президенти Фахриддин Усмонов очиб берди.

Сўзга чиққанлар ушбу спорт турига ёшларни кенг жалб қилиш, уларни Осиё ва жаҳон чемпионлари қи¬либ тарбиялашга катта эътибор қаратилганини таъкидлашди.

Чемпионатда иштирокчилар нокдаун, фулл контакт ва комбат кураш йўналишлари бўйича беллашдилар.

Унда вилоятимиз вакиллари энг яхши натижани кўрсатди. Чунончи, ўз ёш ҳамда вазн тоифаларида Вазирбек Тўраев, Нурфайз Нуруллаев, Беҳруз Бафоев (Бухоро шаҳар), Муҳриддин Маматқулов, Суҳроб Камолов ва Ислом Раҳматуллаев (Ғиждувон)лар олтин медални қўлга киритишди.

Умумжамоа ҳисобида мезбон жамоа вакиллари ғолиб чиқишди. Иккинчи ўрин Тошкент шаҳри, учинчи ўрин эса хоразмликларга насиб этди.

Ғолиб ва совриндорлар медаллар ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Раҳматжон ФАЙЗИЕВ, "Бухоронома" мухбири.

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.