Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 95 дан: 19.11.2016

*Кўрик-танлов

Мумтоз қўшиқлар парвози

Бухоро санъат коллежида Ўзбекистон халқ ҳофизи Мулла Тўйчи Тошмуҳаммедов хотирасига бағишланган республика кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди. Устоз санъаткорнинг ижрочилик меросига эҳтиром кўрсатиб, унинг қўшиқ айтиш услубини ёшлар ўртасида тарғиб қилиш ҳамда навқирон истеъдод соҳибларини кашф этиш, уларни қўллаб-қувватлаш мақсади кўзланган бу маҳорат баҳсида вилоятимизнинг барча шаҳар ва туманларидан ҳаваскор ҳофизлар иштирок этдилар.

Профессионал бастакорлар, қўшиқчилар ва мусиқашунослардан иборат нуфузли ҳайъат "Ушшоқ", "Баёт", "Сегоҳ", "Гиря" сингари мумтоз қўшиқларни маҳорат билан куйлаган ёш ижрочилар истеъдодини муносиб баҳолашга астойдил ҳаракат қилди. Пеш¬кўлик хушовоз хонанда Ёқуб Ғойибов "Кўча боғи" қўшиғи ижроси учун кўрик-танловда биринчи ўринни эгаллади ҳамда -маҳорат баҳсининг республика босқичида қатнашиш ҳу¬қуқини қўлга киритди. Ёш ҳофизлар—бухоролик Бобир Хайруллаев ва когонлик Бобир Ҳакимовлар танловда иккинчи ўринни қўлга киритишга муваффақ бўлдилар. Ғиждувонлик Туйғун Раҳматов, Бухоро туманидан Беҳруз Болтаев ва шофирконлик Ислом Шодиевларнинг ижрочилик ма¬ҳорати учинчи ўринга лойиқ топилди.

Абдужалил ХАЛИЛОВ, "Бухоронома" мухбири.

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.