Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 95 дан: 19.11.2016

"Қувноқ стартлар" мусобақаси

Суратда: мусобақа совриндорлари.

Мамлакатимизда ҳар йили халқ таълими тизимидаги умумтаълим мактаб ўқувчиларининг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, уларнинг соғлом ва баркамол бўлиб етишиши учун спорт билан мунтазам шуғулланишга жалб қилишда "Қувноқ стартлар" телевизион спорт мусобақасининг ўрни бор.

Бу галги мусобақанинг республика финал босқичи Бухоро туманидаги болалар ва ўсмирлар спорт мактаби мажмуасида бўлиб ўтди.

Вилоят ҳокимлиги халқ таълими бош¬қармаси, Ўзбекистон болалар спортини ривожлантириш жамғармаси вилоят филиали ҳамда "Ёшлик" жисмоний тарбия ва спорт жамияти минтақавий бўлими ҳамкорлигида ташкил этилган мазкур беллашувнинг якуний босқичида Хоразм, Сирдарё, Фарғона, Жиззах ва Бухоро вилоятлари жамоалари беллашди.

—Бу мусобақанинг ўзига хос жиҳати шундаки, ҳаракатли ўйинлар шартлари дастурга киритилган,—дейди "Ёшлик" жисмоний тарбия ва спорт жамияти минтақавий бўлимининг етакчи мутахассиси Жўрабек Саидқулов. — Унда қўл тўпи, баскетбол, волейбол, енгил атлетика, гимнастика каби спорт турларининг жуда кўплаб элементлари қамраб олинган. Ушбу шартларга доир машқларни бажарган ҳолда ўқувчи-ёшлар мусобақада ўзларининг жисмоний тайёргарликларини намоён қилишди.

Ўз номи билан қувноқ ва ҳаяжонга бой бўлган ушбу ўйин кўтаринки руҳда ўтди.

Унда ўзининг чаққонлиги ва мусобақа шартларини яхши ўзлаштирганлигини намойиш қилган жиззахликлар энг юқори натижани кўрсатган ҳолда 1-ўринни қўлга киритишди. Мусобақада Бухоронинг "Хўжаи жаҳон" жамоаси 2-ўринни эгаллади. 3-ўрин эса Фарғона вилоя¬ти ёшларига насиб этди.

Кучлилар сифатида эътироф этилган жамоалар кубок, медаль ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

Ўз мухбиримиз.

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.