Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 95 дан: 19.11.2016

Қонун билимдонлари беллашуви

Яқинда ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчилари ўртасида "Ёшлар ва қонун" вилоят кўрик-танловининг якуний босқичи ўтказилди. Унда йигит-қизлар Ўзбекистон Республикасининг жорий йилда қабул қилинган "Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида"ги Қонуни бўйича эгаллаган билимларини намойиш этишди.

Бухоро муҳандислик-технология институтида бўлиб ўтган ушбу заковат баҳси вилоят прокуратураси, адлия, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармалари ҳамда "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати вилоят кенгашининг ўзаро ҳамкорлигида уюштирилди. Кўрик-танловда воҳамизнинг турли ҳудудларидаги таълим даргоҳларидан келган ўқувчилар мамлакатимизда ёшлар камолоти йўлида олиб борилаётган ислоҳотларнинг, айнан навқирон авлод вакиллари учун яратилаётган кенг имкониятларнинг мазмун-моҳия¬тини очиб беришга қаратилган бир неча шарт асосида ўзаро беллашдилар. Шунингдек, улар ижросида ижтимоий-ҳуқуқий масалалар ёритилган қатор саҳна кўринишлари ҳам тўпланганларда илиқ таассурот қолдирди.

— Бугунги тадбир ҳуқуқ соҳасига, қонунчиликка оид назарий билимларимизни синаш ҳамда уларни мустаҳкамлаш жиҳатидан муҳим аҳамият касб этди, — дейди Ғиждувон тиббиёт коллежининг ўқувчиси Озодбек Пиримов. — Ўз нав¬батида орттирилган бу малака ҳамда билимлар келажакда баркамол шахс сифатида ул¬ғайишимизда қўл-қанот бўлиши, шубҳасиз.

Кўрик-танлов натижаларига кўра, Бухоро банк коллежи жамоаси (суратда) ғолиб деб топилди. Беллашув якунида иштирокчиларга эсдалик сов¬ғалари топширилди.

* * *

Бухоро муҳандислик-технология институтида, шунингдек, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчилари ўртасида "Қувноқлар ва зукколар" кўрик-танловининг вилоят босқичи ҳам ўтказилди. Унда йигит-қизлар "Ташриф", "Қисқа ҳазиллар", "Мусиқий чиқиш" сингари шартлар асосида ўз истеъдодларини ¬намойиш этишди. Мазкур тадбир давомида ҳазил-мутойиба, юморга бой саҳна кўринишлари орқали барчага хуш кайфият улашилди.

Қувноқлик ва зукколик беллашувида Бухоро педагогика коллежининг "Максимум" жамоаси ғо¬либ чиқди.

Рустам ИБРАГИМОВ, "Бухоронома" мухбири.

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.