Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 95 дан: 19.11.2016

Амнистия акти тўғрисидаги қарор ижросига бағишланди

Вилоят прокуратурасида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2016 йил 12 октябрдаги "Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма тўрт йиллиги муносабати билан амнистия тўғрисида"ги қарорининг ижросига бағишланган кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди. Унда ҳуқуқ-тартибот органлари идоралари мутасаддилари, турли давлат ва нодавлат ташкилотлари вакиллари иштирок этди.

Йиғилишни вилоят прокурори вазифасини бажарувчи О.Эшбаков олиб борди.

Тадбирда вилоят прокуратурасининг судларда жиноят ишлари кўрилишида прокурор ваколатини таъминлаш бўлими бошлиғи ¬¬Ҳ. Са¬и¬дов, халқ депутатлари вилоят Кенгаши доимий комиссияси раиси З.Тоиров, вилоят ички ишлар бошқармаси тергов бошқармаси ¬бошлиғининг ўринбосари ¬Р. Ашуров, жиноят ишлари бўйича вилоят суди раиси И. Муслимов, вилоят соғ-лиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи И. Амонов, вилоят меҳнат бош бошқармаси бошлиғи Ф. Хўжаев, вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги Ижтимоий кўникма маркази раҳбари Б. Раҳимов сўзга чиқдилар.

Мустақиллик йилларида республикамиз Биринчи Президенти ва Олий Мажлис Сенати томонидан халқимизга хос инсонпарварлик, бағрикенглик ва кечиримлилик тамойиллари билан йўғрилган кўплаб амнистия актлари қабул қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тақдимномасига мувофиқ, республикамиз Асосий Қонуни қабул қилинганлигининг 24 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати томонидан жорий йил 12 октябрда қабул қилинган амнистия тўғрисидаги қарор билиб-билмай жиноятга қўл урган, ўз айбига иқрор, қилмишларидан астойдил пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига ўтган шахсларни жазодан озод қилиб, оиласи бағрига қайтиши ва ҳаётда ўз ўрнини топиши каби олижаноб мақсадларни назарда тутади. Таъкидландики, мазкур қа¬рорни татбиқ этишда шахс¬нинг ҳуқуқларини суд ор¬қали ҳимоялаш, уни ҳар бир тегишли шахсга қўл¬лаш, бу жараёнда суиистеъмолликлар ва қонунбузарликларнинг олдини олиш, айни чоғда очиқ-ошкоралик ва жамоатчилик назорати амалга оширилишини таъминловчи талаб ва шартлар кўзда тутилган.

Амнистия тўғрисидаги қарор биринчи навбатда ёшидан ва фуқароликка мансублигидан қатъи назар, аёллар, жиноят содир этган ¬вақтда 18 ёшга тўлмаган шахслар, 60 ёшдан ошган эр¬каклар, чет эл фуқаролари ҳамда I ва II гуруҳ ногиронлари, сил касаллигига фаол чалинган (диспансер ҳисобида 1- ва 2-гуруҳ), деб эътироф этилган шахслар, шунингдек, эҳтиётсизлик орқасидан жиноят содир этган кишилар, ижтимоий хавфи катта бўлмаган ва унча оғир бўлмаган жиноятни содир қилгани учун илк марта ҳукм қилинганлар жазодан озод этилади. Қарорда жиноятларнинг алоҳида турлари бўйича озодликдан маҳрум қилинганларга нисбатан амнистия акти қўлланилмаслиги белгиланган.

Йиғилишда амнистия актини қўллаш тартиб ва тамойиллари ҳақида атрофлича фикр юритилди.

Тадбирда жазодан озод этилганларни тиббий кў¬рикдан ўтказиш, касаллиги аниқланган шахсларни соғломлаштириш, уларга ижтимоий, моддий ёрдам кўрсатиш ва бандлигини таъминлаш бўйича тегишли бошқарма ва ташкилотлар раҳбарларининг ахборотлари тингланди.

Қарорнинг қўлланилишида очиқлик ва жамоатчилик назоратини амалга ошириш мақсадида сенаторлар, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлари, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича минтақавий вакилларидан иборат таркибда ишчи гуруҳлари иш олиб боради. Амнистия актининг ижро этилиш жараёнини ОАВларида кенг ёритилиши ошкораликка хизмат қилади.

Эркин ЁДГОРОВ, "Бухоронома" мухбири.

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.