Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 94 дан: 16.11.2016

Сайлов ва фуқаро

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик ишлари доирасида жойларда тарғибот-ташвиқот тадбирлари давом этмоқда.

Маҳалла фаоллари ва ¬фуқароларининг сиёсий саводхонлигини ошириш мақсадида Когон шаҳридаги 110-сайлов участкаси жойлашган 9-мактабда "Сайлов ва фуқаро" мавзуида давра суҳбат ўтказилди.

Тадбир Ўзбекистон "Адолат" социал-демократик пар¬тияси вилоят ва Когон шаҳар кенгашлари томонидан ташкил этилди. Унда партия фаоллари, шаҳар хотин-қизлар қўмитаси ва Бобур маҳалла фуқаролар йи¬ғини вакиллари, сайловчилар, жумладан, илк марта овоз беришда қатнашадиган ёшлар, жур¬налист¬лар иштирок этди.

Суҳбатда Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил ¬институти Бухоро вилояти ҳудудий бўлинмаси катта мутахассиси Отабек Шодиев, халқ депутатлари шаҳар Кенгаши депутати Дилфуза Эргашева ва бошқалар сўзга чиқдилар.

Таъкидландики, Президент сайлови мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётида муҳим аҳамиятга эга. Унда фуқароларнинг фаол иштирок этиб, ўз конституцион бурчларини бажаришлари учун кенг имкониятлар яратилган.

Сайлов участкаси ҳудудида 2044 нафар сайловчи рўйхатга олинган бўлиб, уларнинг 28 нафари биринчи бор овоз беришда қатнашади. Сайловчиларнинг ярмидан зиёдроғини хотин-қизлар ташкил этади.

Сиёсий тадбирда фуқароларнинг фаоллиги кўп жиҳатдан уларнинг ҳуқуқий онги ва маданияти ҳамда сайлов қонунчилигига доир дунёқарашига боғлиқ. Суҳбатда сайловларнинг аҳамияти, уни ўтказишдаги демократик тамойиллар, овоз бериш, жумладан, муддатидан олдин овоз бериш тартиблари ҳақида батафсил тўхталилди.

Мулоқотда сайловчилар ўзларини қизиқтирган кўплаб саволларга жавоблар олишди.

Моҳигул АБДУЛЛАЕВА, Ўзбекистон "Адолат" СДП вилоят кенгашининг матбуот котиби.

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.