Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 94 дан: 16.11.2016

Коллежда давра суҳбати

Суратда: ёш сайловчилар "Адолат" СДПнинг дас¬турий мақсадлари билан танишмоқдалар.

Мамлакатимизда мус¬тақил тараққиёт йў¬ли танланиб, умум¬эътироф этилган халқ¬¬¬аро стандартлар ва юксак демократик талабларга ҳар томонлама жавоб берадиган сайлов тизими яратилди. ¬Шунингдек, мазкур сиёсий жараёнда ёшларнинг фаол иштирокини таъминлашнинг ҳуқуқий асо¬си шаклланди.

Бу фикр Ўзбе¬кистон "Адолат" СДП Пешкў туман кенгаши томонидан Афшона тиббиёт кол¬лежида партиянинг "Биргаликда—юксак ҳуқуқий маданият сари" лойиҳаси дои¬расида "Ёш сайловчининг ҳу¬қуқий маданиятини шакллантириш" мавзусида ўтказилган тарғибот тадбирида алоҳида таъкидланди.

Илк марта овоз берувчи ёшлар иштирокидаги му¬лоқотда партиянинг туман кенгаши раиси Аброр Фай¬зиев, коллеж директори Фар¬ҳод Болтаев, "Ёш адолатчилар" қаноти фаоллари ва бош¬қалар сўзга чиқ¬ди.

Давра суҳбатида сайлов соҳасидаги халқаро андазаларга тўла мос келадиган миллий қонунчилигимизнинг ўзига хос жиҳатлари, овоз бериш, бюлетенни тўл¬дириш тартиблари тўғрисида фикр юритилди.

—Эркин мулоқот шаклида ўтган тадбирда,— дейди коллеж ўқувчилардан бири Шириной Неъматова,— сайлов кучли фуқаролик жамиятига эга бўлган демократик ҳуқуқий давлатнинг ажралмас белгиси, халқ хоҳиш-иродасининг эркин ифодаланиши, фуқароларнинг жамият ва давлат ишларини бошқаришда иштирок этишининг асосий шакли эканлиги ҳақидаги тасаввурларимизни бойитишда муҳим аҳамиятга эга бўлди. Сайловда ҳар бир сайловчи бир овозга эга, деган қоидадан келиб чиқиб, биз, ёшлар 4 декабрь куни юрт равнақи ва келажаги учун шахсан овоз берамиз.

Ўз мухбиримиз.

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.