Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 93 дан: 10.11.2016

Фуқароларнинг ҳуқуқий ва сайлов маданияти

Бухорода "Фуқароларнинг ҳуқуқий ва сайлов маданиятини юксалтириш—демократик сайловларнинг муҳим омили сифатида" мавзуида семинар бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман), республика Марказий сайлов комиссияси ва Бухоро вилояти ҳокимлиги ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда ташкилотчилар вакиллари, Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 3-Бухоро округ сайлов комиссияси, вилоят хотин-қизлар қўмитаси, миллий-маданий марказлар ва бошқа жамоат ташкилотлари мутасаддилари қатнашди.

Семинарда республика Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) котибияти мудири С.Азимов, округ сайлов комиссияси раиси М. Даминов, вилоят ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси З.Тўйева, Ногиронлар жамияти вилоят бўлими раҳбари М.Неъматов ва бошқалар сўзга чиқдилар. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови жамият равнақи ва истиқболи учун муҳим аҳа¬миятга эгалиги, мамлака¬тимизда мустақил сайлов тизимини шакллантириш ва ¬ривожлантиришда, фуқароларнинг давлат ҳамда жамият ишлари бошқарувида иштирок этиши, ўз хоҳиш-иродасини эркин билдири¬шини таъминлашнинг таъсирчан ташкилий-ҳуқуқий ме¬ха¬низмлари яратилгани таъкидланди.

Фуқароларнинг сайлов ҳуқуқларини таъминлаш ва улар ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, жумладан, ёшлар, хотин-қизлар, ҳарбий хизматчилар, кексалар, ногиронларга сайлов ҳуқуқларини рўёбга чиқариш борасида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари вакили (омбудсман) томо¬нидан ҳам давлат ва но¬давлат ташкилотлар би¬лан ҳамкорликда кенг кўламли ишлар олиб борилаётир.

—Республика Президенти сайловида фуқароларнинг иштирок этишини ташкил этиш бўйича омбудсманнинг 1096 рақамли "Ишонч ¬телефони" фаолият кўрсатяпти,—дейди ушбу ташкилот котибияти мудири С.Азимов.—Уларга фуқаролар ўзларини қизиқтирган масалалар, хусусан, сайловчилар рўйхатини тузиш, сиё¬сий партиялар томонидан кўрсатилган номзодлар билан учрашувларда қатнашиш, овоз бериш, жумладан, муддатидан олдин овоз бериш, сайлов бюллетенини тўлдириш сингари масалалар бўйича қилинаётган мурожаатларга малакали юридик жавоблар ва маслаҳатлар берилмоқда.

Тадбирда таъкидланишича, сайлов участкалари комиссиялари томонидан экспертлар кўмагида ¬маҳаллалар ва таълим муассасаларида сайловчиларнинг ҳуқуқий саводхонлигини юксалтиришга қаратилган семинар -тренинглар ташкил этилмоқда. Бу уларнинг ижтимоий дахлдорликни ҳис этиб, бир сайловчи бир овозга эга, деган принципга кўра ўз фуқаролик бурчини адо этишига хизмат қилади.

4 декабрга белгиланган сиёсий аҳамиятга молик тадбирда вилоят бўйича 1миллион 265 минг нафардан зиёд сайловчи рўйхатга олинган бўлиб, уларнинг қарийб 51 фоизи хотин-қизлардир. Бу тоифага ўз сиёсий, жумладан, сайлов ҳу¬қуқларини амалга оширишда тенг имкониятлар яратилган.Таъкидлаш жоиз, хотин- қизлар фақат овоз беришда қатнашибгина қолмай, сайловларни ташкил этиш, фуқароларнинг фаоллигини оширишга ҳам ўз ҳиссаларини қўшаётир. Масалан, бугунги кунда вилоятдаги участка сайлов комиссиялари аъзоларининг 36,8 фоизи хотин-қизлардир. Уларнинг 12 нафари комиссияларда раҳбарлик лавозимида ишлаяпти.

Жисмоний имконияти чекланган фуқароларнинг жорий йилги сайлов кампаниясида иштирокига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Асосий ахборот материалларининг сурдо таржимасини тайёрлашга алоҳида эътибор қаратилади, шунингдек, уларни Брайл шрифтидан фойдаланган ҳолда эълон қилиш амалга оширилади. Ногиронлар уйлари ва муассасаларида ўтказилаётган "Мен жамиятнинг тўлақонли аъзосиман!" мавзуидаги мулоқотларда имко¬нияти чекланган ¬фуқароларнинг сайлов моҳияти, маданияти тўғрисидаги тушунчалари бойитилмоқда. Сайлов участкаларини махсус йўлакчалар яъни пандуслар билан жиҳозлаш, алоҳида овоз бериш кабинаси ташкил этилиши, шунингдек, кўчма сайлов қутиси орқали овоз бериш имкониятлари яратилиши ногиронларга катта қулайлик бўлади.

Бугунги кунда вилоятда 130 га яқин турли миллат ва элат вакиллари истиқомат қилиб, конституцион ҳуқуларидан фойдаланган ҳолда мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётида иштирок этмоқда.

—Ўзбекистон биз учун иккинчи она-Ватандир,—дейди рус миллий-маданий маркази фаолларидан бири Надежда Гайдар.—Бағри¬кенг¬лик устувор элда ўз тилимизда ¬билим олиб, барча миллатлар қатори ҳаётда муносиб ўрнимизни топишимиз учун тегишли шароитлар ¬яратилган. Бу юртнинг тақдири—бизнинг тақдиримиз. Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови куни мамлакатимиз тараққиёти учун ўзимиз муносиб, деб билган номзодга овоз берамиз.

Эркин мулоқот тарзида ўтган тадбирда иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.

Эркин ЁДГОРОВ, "Бухоронома" мухбири.

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.