Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 93 дан: 10.11.2016

Сайлов — 2016

Пухта тараддуд

Мамлакатимиз барча ҳудудларида бўлганидек, вилоятимизда ҳам Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига пухта ҳозирлик кўрилмоқда. Ушбу муҳим сиёсий тадбирни демократик тамойиллар асосида ўтказиш, сайловчиларнинг ўз хоҳиш иродасини эркин ифода этиши учун зарур қулайликлар яратиш мақсадида сайлов участкалари талабларга мувофиқ жиҳозланмоқда.

Бухоро туманида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 37 та сайлов участкаси ташкил этилган. Уларнинг барчаси замонавий ва кўркам биноларда жойлашган. Туманда 154 минг 450 нафар аҳоли истиқомат қилади. Шундан 108199 нафарининг сайловда иштирок этиши кутилмоқда. Сайловчиларнинг 4993 нафарини биринчи марта овоз берувчи ёшлар ташкил этади.

—Тумандаги сайлов участкалари 37 та кўчма, 22 та катта ва 15 та кичкина овоз бериш қутилари ҳамда яширин овоз бериш кабиналари, давлат рамзлари билан тў¬лиқ таъминланган, — дейди 3-Бухоро округ сайлов комиссиясининг Бухоро тумани бў-йича вакили Лола Аҳатова.—Тумандаги сайлов участ¬¬каларининг комиссия тарки¬бига жамоатчилик орасида об¬рў-эътиборга эга, ҳурмат-эҳтиром қозонган, ҳудудда дои¬мий истиқомат қиладиган ва сайлов қонунчилигидан хабардор фуқаролар жалб этилганини ҳам алоҳида эътироф этиш лозим. Бу, албатта, сайловнинг халқаро андазаларга мос тарзда ўтишида муҳим омилдир.

Айтиш жоизки, ҳудудда сайловни юқори савияда ўтказиш учун ¬туман ички ишлар бўлими, йўл қурилиш, газ, электр таъминоти идоралари, давлат санитария эпидемиология назорати маркази, халқ ¬таълими ҳамда тиббиёт бирлашмаси ходимларидан таркиб топган иш¬чи гуруҳи аъзоларига вазифалар ¬тақсимланган ва ҳамкорликда иш олиб борилмоқда.

201-сайлов участкаси туманнинг Работак қишлоғидаги 16-умумтаълим мактаби биносида жойлашган. Сайлов куни бу ерда ҳудуддаги Қўлба, Хитоён ва Работак қишлоқ¬лари аҳолиси конституциявий ҳуқуқидан фойдаланиб, юртимиз тараққиёти ва обод келажагимиз учун овоз берадилар.

—Сайловда ҳудудимиздан 2991 нафар сайловчи иштирок этиши назарда тутилган, уларнинг 144 на¬фари биринчи ¬марта овоз берувчилардир,—дейди участка сайлов ¬комиссияси раиси Дилноза Ал¬ланазарова.—Комиссия таркиби 13 нафар фаоллардан иборат ва уларнинг 12 нафарини хотин-қизлар ташкил этади. Аъзоларимиз орасида хорижий тилларни мукаммал эгаллаганлар ҳам бор.

Айтиш жоизки, мазкур сайлов участ¬каси замонавий алоқа воситалари, компьютер ва бошқа жиҳозлар билан таъминланган. Зарур адабиётлар етказиб берилмоқда. Ҳудудда сайловга оид пешлавҳалар жойлаштирилган, аҳолига қулайликлар яратиш мақсадида она ва бола, тиббиёт хоналари талабларга мос тарз¬да ҳозирлаб қўйилган. Шунингдек, навбатчилик рўйхати шакллантирилган ва рўйхат асосида навбатчилик ¬ташкил этиб келинмоқда. Овоз берадиган кун сайлов участкасига келолмайдиган сайловчиларнинг уйи¬га бориш учун комиссия аъзоларини кўчма қути билан таъминлаш чоралари ҳам кў-рилмоқда.

Дилдора ИБРОҲИМОВА, "Бухоронома" мухбири.

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.