Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 92 дан: 09.11.2016

*Ёш тадбиркор—юртга мададкор

Эътибор ва рағбат самараси

Суратда: кўрик-танлов ғолиб¬ларининг бир гуруҳи.

"Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати Марказий Кенгаши томонидан ўт¬казиладиган "Ёш тадбиркор — юртга мададкор" -лойиҳаси навқирон авлод вакилларининг ишбилармонлик, изланувчанлик бобидаги салоҳият¬ларини тўла намоён қилишла¬рида, шу орқали истеъдод эгаларини кашф этишда кўрик вазифасини ўтамоқда. Эътиборлиси, мазкур танловнинг бу йилги республика босқичида вилоятимизнинг 6 нафар вакили ғолиблар қаторидан ўрин олди. Улар орасида олотлик Лазиз Баҳромов ҳам бор.

—Биз шўрданак тайёрлаш билан шуғулланамиз,—дейди у.—Менда ушбу оилавий ҳунаримиздан янада унумли ва замонавий кўринишларда фойдаланиш фикри туғилди. Шу асосда бундай маҳсулотларни қадоқланган ҳолда ишлаб чиқариш бўйича бизнес-режа туздим. Лойиҳада ҳам айни шу ғоям билан қатнашиб, уни мутахассислар эътиборига ҳавола этдим. Шу тариқа миллий ошхонамиз ва ҳунармандчилигимизнинг ўзига хос ушбу намунасини илғор технологиялар асосида мижозларга етказиш, шунга доир бизнес режамни амалиётга татбиқ қилиш имконига эга бўлдим.

Таъкидлаш жоиз, шўрданакни худди шундай ихчам кўринишда тайёрлаш унга нисбатан эҳтиёжнинг қондирилишида, маҳсулот сифати тўла таъминланишида, қолаверса, ишлаб чиқариш жараё¬нида янги иш ўринларининг яратилишида муҳим аҳамият касб этади.

Кўрик-танловнинг "Камо¬лот"дан кафолат" лойиҳасида қатнашган якка тар¬тибдаги тадбиркор Л.Баҳромов эндиликда "Асакабанк"нинг Бухоро филиалидан олинажак кредит ҳисобидан замонавий мини технология харид қилиб, ундан шўр¬данакни қовуриш ва қадоқлашда фойдаланишни режалаштирган. Бу эса меҳнат самарадорлиги ошишини, вақт тежалишини ҳам таъминлайди. Шу йўсин изланувчан бу йигит шўрданак тайёрлашга ихтисослашган масъулия¬ти чекланган жамият кўринишидаги корхона очишни мақсад қилган.

Умуман, Лазиз каби тадбиркорлик этагини тутган, шу йўлда изланиш олиб бораётган, янги-янги ташаббуслар билан чиқаётган истеъдодли ёшлар вилоятимизда жуда кўп. Аппликация усулида сўзана, дастурхон, елпиғич ҳамда турли миллий либослар тайёрловчи Нозима Мухторова, болалар ки¬йимларини тикиш билан шуғулланувчи когонлик ҳунарманд Ирода Қурбонова, янгича кўринишда урна тайёрловчи ёш уста Зафар Худойбердиевлар шулар жумласидандир. Ўз навбатида уларнинг интилишу шижоати, ташаббускорлиги эътиборсиз қолмаяпти. "Ёш тадбиркор—юртга мададкор" лойиҳасининг шу йилги республика босқичи натижаларига кўра ушбу йигит-қизларга тижорат банкларидан имтиёзли кредит олиш ҳуқуқини берувчи дипломлар топширилгани, мазкур маблағларнинг ёш тадбиркорлар томонидан замонавий аппаратура ва ускуналар сотиб олишга йўналтирилиши фикримиз далилидир.

Таъкидлаш ўринлики, кўрик-танловнинг якуний босқичи да¬вомида во¬ҳамиз вакиллари ¬тад¬биркорлик, ишбилармонлик бўйича ўтказилган семинар-тренингда ҳам иштирок этиб, бу борадаги билим ҳамда малакаларини мустаҳкамладилар.

Рустам ИБРАГИМОВ, "Бухоронома" мухбири.

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.