Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 92 дан: 09.11.2016

*Халқлараро ҳамкорлик

Япон маданиятига қизиқиш катта

Инсон ресурсларини ривожлантириш ўзбек-япон маркази (UJC) Бухоро филиа¬ли иккала мамлакатнинг ўзаро маданий алоқаларини мустаҳкамлаш мақсадида ташкил этилган. Унда Кунчиқар мамлакат мада¬нияти билан яқи¬ндан танишиш, япон тилини мукаммал ўрганиш мумкин. Марказда япон тили курсларидан ташқари оригами, каллиграфия, караоке машғулотлари ҳам мунтазам равишда ўтказилади. Бу ерда япон халқининг миллий байрамлари ва урф-одатлари, анъаналари ҳа¬қида анчагина нарсаларни билиб олиш мумкин. Шунингдек, ахборот ресурслари билан тўлиқ таъминланган марказда шуғулланаётган ўқувчилар Кунчиқар мамлакат тўғрисида ўзларини қизиқтирган маълумотларни осон ва тез топа оладилар.

—2007 йилдан буён фаолият юритаётган мазкур марказ яқинда ўзининг 10 йиллигини нишонлайди,—дейди марказ координатори Ш.Маҳмудов.—Ўтган вақт мобайнида фаолиятимиз кўлами анча кенгайди. Дастлабки йилларда фақат япон тилини ўрганувчи бошланғич курс ўтилган бўлса, айни чоғда бу тилни ўрта ва юқо¬ри даражада ўрганувчилар учун ҳам имкон яратилган. Бундан ташқари, япон тилини мукаммал ўзлаштираётгани боис улар орасида шу соҳа бўйича яхши мутахассис бўлиб етишаётган, Кунчиқар мамлакат олий ўқув юрт¬ларида ўқиб келаётганлар сафи кенгайиб бормоқда.

Бугунги кунда ўзбек-япон марказида Ирода Яқубова, Филипп Якимов, япониялик кўнгилли Нацуко Фурушо каби ўз ишининг усталари ёшларга таълим бериб келмоқдалар. Қувонарлиси шундаки, йигит-қизлар орасида марказга қизиқиш кундан-кунга ошиб бормоқда. Анъанавий тарзда ўтказиладиган "Бенрон таикаи" (Нотиқлик санъати), "Ундоу каи" (Спорт мусобақаси), Чой маросимлари каби қизиқарли танлов ва байрамларда ўқув¬чилар фаол иштирок этишади. Марказнинг иқтидорли аъзолари Меҳринисо Нуруллаева, Муниса Фармонова, Фируза Ибрагимова, Мунира Адизова кабилар Японияда ташкил қилинган турли лойиҳаларда фаол қатнашиб қайтдилар.

Кўнгилли Нацуко Фурушо биз билан суҳбатда шундай дейди:

—Ўзбекистонга келганимга кўп бўл¬мади. Бу юрт илиқ таассуротлар уйғотди. Ўзбек халқининг меҳ¬мон¬дўст¬лиги, самимийлиги ва аҳиллигини ҳурмат қиламан. Марказда бирор байрам ёки оддийгина тадбир бўладими, ҳаммамиз фаол қатнашамиз. Бу ердаги ёшларнинг бир неча тилда гапира олиши мени ҳайрон қолдирди. Уларнинг кўпчилиги япон тилида равон сўзлаша олиши таҳсинга сазовор.

Марказда маданий тадбирлардан ташқари инсонпарварлик ғояларига ҳамоҳанг лойиҳалар ҳам ўтказилади. Ўтган йили ўқувчилар Республика онкологик марказида даволанаётган саратонга чалинган болаларга япон халқ эртакларини ўз¬бек тилига таржима қилиб, китобча ҳолида жамлаб жў¬натишди. Болажонлар албатта, бундан хурсанд бў¬лишди.

Шаҳло БАҚОЕВА, "Бухоронома" мухбири.

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.