Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 92 дан: 09.11.2016

*Ёшларга оид давлат сиёсати — амалда

Дастур бор, аммо...

Биринчи Президентимизнинг 2014 йил 6 фев¬ралдаги "Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қў¬шимча чора-тадбирлар тўғ¬рисида"ги қарори навқирон авлодни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш, уларнинг жамият ҳаётида янада фаол иштирок этиши, ҳеч кимдан кам бўл¬маган инсонлар сифатида камол топишида дастуриламал бўлмоқда.

Ушбу қарорга мувофиқ, 67 банддан иборат чора-тадбирлар дастури тасдиқланган. Унинг ижросини таъминлаш борасида вилоятда ўтган йиллар мо¬байнида бир қатор кўзга кўринарли ишлар амалга оширилиб, ютуқларга эришилди.

Жорий йилда анъанавий "Биз — буюк юрт фарзандларимиз" ёшлар фестивали вилоятнинг барча туман ва шаҳарларида юқори савияда ташкил этилди. Ижтимоий тармоқларда фестиваль доирасидаги тадбирларни 1 миллионга яқин фойдаланувчилар мунтазам кузатиб бордилар.

Ёшлар ўртасида ўтказилган "Ёш қутқарувчи" ва "Ёш ўт ўчирувчи" мусобақаларининг республика босқичида вилоятимиз жамоаси, олий таълим муассасалари ўртасида ўтказилган "Энг намунали бошланғич ташкилот" кўрик-танловининг республика босқичида Бухоро муҳандислик-технология институтининг "Камолот" ЁИҲ бошланғич ташкилоти 1-ўринни эгаллагани қувонарлидир.

Эришган ютуқларимиз бисёр, аммо соҳада йўл қўйилган камчиликлар кам эмас. 2016 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишда айрим ҳудудларда белгиланган тадбирлар ижросини таъминлашда хато ва камчиликларга йўл қўйилмоқда.

Биргина Бухоро шаҳрини олсак. Тегишли мутахассислар маълумотномасига кўра, шаҳар халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими томонидан 2014-2016 йиллар давомида ёшлар дастурига оид барча меъёрий ҳужжатлар ишлаб чиқилган, бироқ бажарилган ишлар юзасидан ойлик ҳисоботлар, мониторинглар вақтида юритилмаган. Жорий йилнинг 7 ойи давомида вояга етмаганлар томонидан 16 та жиноят содир этилган ва уларда иштирок этган вояга етмаганлар 19 нафарни ташкил қилган. Уларнинг 11 нафари касб-ҳунар коллежи ўқувчилари, 2 нафари мактаб ўқувчилари эканлиги ачинарлидир.

Афсуски, бундай камчиликларни Жондор, Қоракўл, Пешкў туманлари мисолида давом эттириш мумкин. Мазкур туманларда ишчи гуруҳларининг иш режалари талаб даражасида тайёрланмаган ва ҳар бир банд бўйича ўтказиладиган тадбир¬ларнинг аниқ муддати, унинг ижрочилари белгилаб олинмаган ҳамда мониторинги юритилмаган. Мазкур ҳудудларда ишчи гуруҳларнинг йиғилишлари ва тадбирлар ижроси бў¬йича муҳокамалар юзаки ўтказилган.

Кузатишлардан шу хулосага келиндики, айрим касб-ҳунар коллежларида Россия Федерациясига ишлаш учун кетган ва диплом ололмаган ўқувчилар бор.

Барчага маълумки, бугунги куннинг энг асосий та¬лабларидан бўлган кичик ¬бизнесни ривожлантириш мақсадида давлатимиз томонидан коллеж битирувчиларига кредит ажратиш бўйича қатор имтиёзлар яратиб берилмоқда. Аммо туманлардаги баъзи касб-ҳунар коллежларида ўқув¬чилар орасида етарлича ¬тарғибот ишлари олиб ¬борилмагани боис бу имкониятлардан фойдаланил¬маяпти. Мисол учун, Қоракўл туманида коллеж битирувчиларининг 9,4 фоизи кредит олиш истагини билдирган бўлиб, улардан атиги 5 нафарининг мазкур талаби қон¬дирилган, холос. Вобкент туманида эса дастурнинг 23-бандига кўра "Камо¬лот"дан кафолат" ло¬йиҳаси амалга оширилиши белгиланган бўлса-да, мазкур банд ижроси таъминланмаган.

Айтиш жоизки, ёшлар ма¬саласи—давлат сиёсати даражасидаги масала. Унга ҳаминқадар муносабатда бўлиш, бу борадаги меъёрий ҳужжатлар ижросига панжа орасидан қараш масъулиятсизлик демакдир. Наҳотки, мутасаддилар буни тушунишмаса...

Шаҳло БАҚОЕВА, "Бухоронома" мухбири.

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.