Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 92 дан: 09.11.2016

Сайловчиларнинг ҳуқуқий саводхонлиги ошмоқда

Жорий йилнинг 4 декабрь куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови юртимизнинг кейинги беш йиллик тараққиёт йўли, аҳоли фаровонлиги, турмушимиз сифатини белгилашда ниҳоятда муҳим аҳамият касб этади. Ана шу масъулиятни ҳис қилган ҳолда бугун барча қатори маҳалла фаоллари ҳам мазкур жараёнда фаол иштирок қилиш, сайловларни уюшқоқлик билан ва юқори савияда ўтказишни ташкил этишга муносиб ҳисса қўшишмоқда.

Бухоро шаҳридаги 26-сайлов участкасида жорий йилги сайловда 2915 нафар сайловчи қатнашади.

— Мазкур муҳим сиёсий жараённи намунали ўтказиш мақсадида сайлов участкаси барча керакли жиҳозлар билан таъминланди,—дейди участ¬ка сайлов комиссияси раиси Мадина Ғуломова.—Айниқса, сайлов амалиётида Ўзбекистон тажрибаси дея эътироф этилган она ва бола хонаси, тиббиёт хоналари барча талабларга мос тарзда жиҳозланди. Эндиликда ҳудуддаги сайловчиларга мавзуга оид ҳуқуқий билимлар ва тавсиялар бериш мақсадида турли семинарлар ва учрашувлар ташкил этмоқдамиз.

Ўтган давр мобайнида комиссия, фуқаролар йиғини, "Камолот" ЁИҲ ва бошқа ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда 3-Бухоро сайлов округи кўмагида "Сайлов ва ёшлар", "Менинг овозим — Ватан келажагига дахлдор", "Мен шахсан ўзим овоз бераман", "Бизнинг оиламизда ҳар биримиз ўз овозимизга эгамиз", "Биз танлаш ҳуқуқига эгамиз", "Сайловчилар рўйхатида бормисиз?" акциялари ўтказилди.

—Ёшим етмишда,—дейди Содиқ бобо Турсунов.—Бу бош нималарни кўрмаган дейсиз? Собиқ Иттифоқ давридаги сайловларда овозимиз ҳеч нарсани белгиламаслигини билсак-да, сайловларга боришга мажбур эдик. Чунки у вақтларда сайловга бормаган кишилар кейин алоҳида чақирилиб, сўроқ қилинарди. Ҳозир-чи, сайловлар эркин, ошкора руҳда кечмоқда. Одамлар ўзининг бугунги овози Ватаннинг келгуси тақдирига дахлдор эканини билиб, ўз ихтиёри, қалб амри билан сайловга бор¬япти. Айниқса, бу борада ёшларнинг фаоллиги эътирофга лойиқ. Улардан бири 18 ёшли неварам Муҳаммадали. Ҳар куни календарга қараб, ўтган кун санасини ўчиради. Остида сайловга неча кун қолганлигини ёзиб қўяди. "Сайловда қатнашиш шахс сифатидаги эътироф этилишим. Менинг ҳам овозим мамлакат тақдирини белгилайди", дейди боласи тушмагур.

Айтиш жоизки, жорий йилнинг ўтган даврида округда фуқароларнинг сайлов саводхонлигини янада ошириш мақсадида 120 дан ортиқ тадбирлар ўтказилди.

Ўз навбатида аҳолини сайлов қонунчилиги билан янада мукаммалроқ таништириш мақсадида Ўзбе¬кистон Республикаси Президенти сай¬ловини ўт¬казувчи 3-Бухоро округ сайлов комиссияси то¬монидан расмий веб-сайт фаолияти ташкил этилди. www.saylov.buxoro.uz электрон манзили остида фаолият юритаётган мазкур сайт орқали фуқаролар сайлов қонунчилигига оид манбалар билан бирга, округ ва участка сайлов комиссиялари, уларнинг аъзолари ҳақидаги маълумотлар, боғланиш телефонлари, ушбу жараён ҳақидаги маҳаллий янгиликлар билан ҳам танишишлари мумкин.

Акбар РУСТАМОВ.

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.