Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 92 дан: 09.11.2016

Сўранг, жавоб берамиз!

Ёшим 18 да. Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида биринчи марта иштирок этаман. Сайловчилар рўйхатига киритилганлигимни қандай билишим мумкин? Сайловчилар рўйхати тузилиши бўйича маълумот берсангиз.

Зебинисо БОБОХЎЖАЕВА,

Жондор тумани.

"Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 21-моддасида белгиланганидек, сайлов кунига қадар ёки сайлов куни ўн саккиз ёшга тўлган, рўйхат тузилаётган вақтда муайян сайлов участкаси ҳудудида доимий ёки вақтинча истиқомат қиладиган Ўзбекистон Республикасининг барча фуқаролари сайловчилар рўйхатига киритиладилар. Сайловчи бош¬қа сайлов участкаларида сайловчилар рўйхатига киритилиши мумкин эмас.

Шунингдек, қонуннинг 22-моддасига кўра, сайловчилар рўйхатини ҳар бир сайлов участкасида участка сайлов комиссияси тузади ҳамда унинг раиси ва котиби имзолайди. Участка сайлов ¬комиссияси жамоатчилик вакилларини рўй¬хат тузиш ишида қатнашишга жалб этиши мумкин.

Туман ва шаҳар ҳокимликлари сайловчилар ҳисобга олинишини таъминлайдилар ҳамда участка сайлов комиссияларига тегишли ҳудудда яшайдиган сайловчилар тўғрисида сайловчиларнинг рўйхатини тузиш учун зарур маълумотларни берадилар.

Ҳарбий қисмлардаги ҳарбий хиз¬матчи-сайловчиларнинг, шунинг¬дек, ҳарбий хизматчиларнинг ҳарбий қисмлар жойлашган туманларда яшовчи оила аъзолари ва бошқа сайловчиларнинг рўйхати ҳарбий қисмларнинг командирлари тақдим этадиган маълумотлар асосида тузилади. Ҳарбий қисмлардан таш¬қарида яшовчи ҳарбий хизматчилар истиқомат жойидаги сайловчиларнинг рўйхатига умумий асосларда киритилади.

Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлардаги ваколатхоналари ҳузурида, санаторий ва дам олиш уйларида, касалхоналарда ва бошқа доимий ишлайдиган даволаш муассасаларида тузилган сайлов участкалари бўйича сайловчиларнинг рўйхати мазкур муассасаларнинг раҳбарлари томонидан тақдим этиладиган маълумотлар асосида тузилади.

Сайловчилар рўйхатида сайловчиларнинг фамилиялари овоз беришни уюштириш учун қулай тартибда кўрсатилади.

Ҳар бир сайловчи ўзи яшаётган ҳудудда тузилган сайлов участ¬касига бориб, сайловчилар рўй¬хатига киритилганини билиш ҳу¬қуқига эга.

Сайлов комиссияларининг ўз ваколатларини амалга оширишларида қандай ташкилот ва идоралар кўмаклашишга масъул?

Рустам ЖАЛИЛОВ,

Бухоро шаҳри.

Қонуннинг 20-моддасида қайд этиб қўйилганидек, давлат ва жамоат идоралари, сиёсий партиялар идоралари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, мансабдор шахс¬лар сайлов комиссия¬ларининг ўз ваколатларини амалга оширишларига кў¬мак¬ла-шиш¬га, уларнинг иши учун зарур маълумот ва материалларни тақдим этишга мажбурдирлар.

Сайлов комиссияси сайловга тайёргарлик кўриш ҳамда уни ўтказиш билан боғлиқ масалалар юзасидан давлат ва жамоат идораларига, корхоналар, муассасалар, ташкилотларга, мансабдор шахсларга мурожаат этиш ҳу¬қуқига эгадир. Улар эса ўртага қўйилган масалани кўриб чиқиб, уч кунлик муддатдан кечиктирмай сайлов комиссиясига жавоб қайтаришга мажбурдирлар.

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.