Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 92 дан: 09.11.2016

Сайловга бағишланган давра суҳбати

Жиноят ишлари бўйича вилоят судида "Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови: сайловга оид нормаларни қўллаш тартиби ва асослари"мавзусига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.

Тадбирда вилоят прокуратураси, ички ишлар бош¬қармаси вакиллари, фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича вилоят, туманлараро, туман (шаҳар) судлари ҳамда вилоят ҳарбий суди судьялари ва ходимлари иштирок этдилар.

Давра суҳбатида жиноят ишлари бўйича вилоят суди раиси И.Муслимов, фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти вилоят ҳудудий бўлинмаси раҳбари Ж. Болтаев, жиноят ишлари бўйича вилоят суди судьяси А.Саидов, фуқаролик ишлари бўйича Ромитан туманлараро суди судьяси Б.Зарипованинг маърузалари тингланди.

Сайловлар демократия¬ни рўёбга чиқаришнинг муҳим шакли бўлиб, бу борада мамлакатимизда мус¬таҳкам миллий қонунчилик базаси яратилган. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг алоҳида боби ва 117-моддаси бевосита сайловга бағишланган. Мамлакатимизда "Фуқароларнинг сайлов ҳуқуқлари ва кафолатлари тўғрисида"ги, "Ўзбекистон Республикаси Президенти сай¬лови тўғрисида"ги ва "Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси тўғрисида"ги қонунлар қабул қилинган бўлиб, уларда халқаро нормаларга мос сайловларнинг муҳим принциплари ва ташкилий-ҳуқуқий жиҳатлари ҳамда амалга ошириш механизмлари қатъий белгилаб қўйилгани бунга ёр¬қин далил.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик жараёнига, фуқароларнинг сиёсий ҳуқуқлари кафолатлангани, бу эса ўз нав¬батида аҳолининг дахлдорлик туйғуси ва ҳуқуқий маданияти ўсишида алоҳида аҳамиятга моликлигига эътибор қаратилди.

Мамлакатимизнинг миллий қо¬нунчилигига мувофиқ, сайловларда демократик тамойилларга зид ҳолатларга йўл қўйилмайди.

—Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги ¬кодексида сайлов қонунчилигига асосан, депутатликка ёки Президентликка номзоднинг, ишончли вакилнинг, кузатувчининг ёки сиёсий партия ваколатли вакилининг ҳуқуқларини, сайловолди ташвиқоти, референдумга қўйилган масалалар юзасидан ташвиқот олиб бориш шартлари ва тартибини бузиш каби ҳаракатлар маъмурий жавобгарликка сабаб бўлиши кўрсатилган,—деди жиноят ишлари бўйича вилоят судининг судьяси А.Саидов.—Яна бир муҳим жиҳат, сайлов тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ, сайлов жараёни қонуний, адолатли ҳамда сайловнинг барча иштирокчиларига тенг шароитлар яратишда сайлов комиссиялари зиммасига катта масъулият юклатилади. Улар ўз ваколати доирасида мустақилдирлар. Комиссиялар ишига аралашув тақиқланади.

Тадбирда Марказий сайлов комиссиясининг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари қуйи сайлов комиссияларининг, тегишли маҳаллий давлат органлари, сиёсий партиялар ва бошқа жамоат бирлашмалари, меҳнат жамоалари ҳамда ҳарбий қисмлар, муассаса ва ташкилотларнинг раҳбарлари учун мажбурийлиги, сайлов комиссияларининг мурожаатларини кўриб чиқишни ғайриҳуқуқий равишда рад этиш, уларни кўриб чиқиш муддатларини узрли сабабларсиз бузишнинг ҳуқуқий оқибатлари тўғрисида тўхталиб ўтилди.

Сайловларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш муҳимдир. Шу ўринда тадбирда Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси томонидан тасдиқланган 2016 йил 7 октябрда "Сайлов ҳамда референдумни ташкил этиш ҳамда ўтказиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар бўйича маъмурий иш юритишни расмийлаштириш юзасидан услубий тавсиялар"га кенг тушунтиришлар берилди.

Давра суҳбатида инсон ҳуқуқлари тизимида хусусан, сайлов ҳуқуқларининг қонуний кафолатлангани таъкидланди. Ҳар бир фуқаро давлат вакиллик органларига сайлаш ва сайланиш ҳуқуқига эга. У овоз беришда, ўз хоҳиш-иродасини билдиришда тенг ва эркиндир. Бунда назарда тутилган қоидалар ҳамда тартибни бузувчи шахслар қонунда белгиланган йўсинда, ҳатто жиноий жавобгар бўлади.

Тадбирда фуқаролик ишлари бўйича судларда сайлов комиссиясининг хатти-ҳаракатлари ва қарорлари устидан берилган шикоятларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги масала ҳам муҳокама этилди. Таъкидландики, миллий қонунчиликда фуқароларнинг бу масалада судга шикоят қилиш ҳуқуқлари мустаҳкамлаб қўйилган.

Сайловларнинг демократик тамойиллар асосида ўтиши фуқароларнинг ҳуқуқий маданияти ва онги даражасига ҳам боғлиқ. Шундай экан, жойларда ўтказиладиган сайлов қонунчилиги тарғиботини самарали ташкил этиш муҳим аҳамиятга эга. Қонунни билган ўз ҳуқуқ ва бурчини яхши англайди.

Эркин ЁДГОРОВ, "Бухоронома" мухбири.

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.