Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 92 дан: 09.11.2016

*Сайлов — 2016

Кун тартибида: комиссиялар фаолияти самарадорлиги

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи участка сайлов комиссиялари фаолиятини самарали ташкил этиш масалаларига бағишланган семинар-тренинглар вилоя¬тимизнинг барча ҳудудларида давом этмоқда.

Куни-кеча Бухоро шаҳри, Шофиркон, Қоракўл, Вобкент туманларида ана шундай мавзудаги семинарлар ташкил этилди.

Бухоро тиббиёт коллежида бўлиб ўтган семинар-тренингда вилоят марказидаги сайлов участ¬калари комиссия аъзолари қатнашдилар. Тадбирни 3-Бухоро округ сайлов комиссияси раиси ўринбосари Қаҳрамон Турсунов бошқариб борди.

Бухоро шаҳридаги сайлов участ¬каларига бириктирилган маҳаллий экспертлар гуруҳи тадбир иштирокчиларига сайловчилар рўйхатини тузишнинг ўзига хос хусусиятлари: миллий тажриба, муддатидан олдин овоз бериш жараёнида участка сайлов комиссия¬си аъзоларининг вазифалари ҳамда сайлов куни улар томонидан бажарилиши лозим бўлган ишлар, бу жараёнда халқаро ва маҳаллий кузатувчиларнинг ваколатлари, фаолият кўрсатиш тартиби каби муҳим масалалар хусусида маъруза қилдилар.

Дастлаб эксперт Гулшан Ражабованинг сайлов комиссиялари фаолиятининг ҳу¬қуқий асослари тўғрисидаги маърузаси тингланди. Таъкидланганидек, мамлакатимизда жамият ҳаётининг ¬барча соҳаларини эркинлаштириш ҳамда модернизация қилиш жараёнида энг юқори демократик стандартларга жавоб берадиган замонавий сайлов тизими яратилди. Эркин ва адолатли сайловларнинг қонунчилик асосларини шакллантириш ҳамда янада ривожлантириш борасида катта амалий тажриба тўпланди.

Хусусан, 2014 йилнинг сентябрь ойида сайлов қонунчилиги такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди. Унга мувофиқ, Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодекси, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларига, "Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси тўғрисида"ги Қонунга тузатишлар киритилди. Улар Марказий сайлов комиссиясини демократик тарзда шакллантириш, фаолиятининг асосий принципларини белгилаш, унинг мустақиллигини, шу жумладан, молиявий мустақиллигини мустаҳкамлаш, шунингдек, сайлов ва референдумни ташкил этиш ҳамда ўтказиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жавобгарликни қўл¬лашга йўналтирилган.

Шунингдек, тадбирда Ж.Болтаев, Қ. Холов, А. Зикриллаев, Ҳ. Абдулҳусейнов сингари маҳаллий ¬экспертлар томонидан муддатидан олдин овоз бериш ва сайловчиларнинг муддатидан олдин овоз беришларини кафолатловчи қонунчилик нормалари, сайловчилар рўйхатининг моҳияти ва унга фуқа¬ролар номларини киритиш тартиби, участка сайлов комиссиясининг сайловчилар рўйхати билан ишлаш жараёни босқичлари, жазони ўташ жойларида сайловни ташкил этиш ва ўтказиш жараёни, овоз беришни ташкил этиш каби муҳим масалаларга атрофлича тўхталиб ўтдилар.

Қизғин савол-жавобларга бой бўлган семинар-тренингда қатнашчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.

Дилдора ИБРОҲИМОВА, "Бухоронома" мухбири.

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.