Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 92 дан: 09.11.2016

Ракетамоделчилар мусобақаси

Мамлакатимизда ёшларни техник ва амалий спорт турларига кенг жалб қилиш мақсадида Ўзбе¬кистон Республикаси Мудофаага кўмаклашувчи "Ватанпарвар" таш¬ки¬лоти ҳам¬да унинг ҳу¬дудий кенгашлари томонидан турли мусобақалар ташкил қилинмоқда.

Яқинда Когон туманидаги мах¬сус учириш майдонида ракетамодель спорти бўйича Ўзбекистон кубоги мусобақаси бўлиб ўтди.

"Ватанпарвар" ташкилоти қо¬шидаги республика техник ва амалий спорт маркази томонидан ташкил этилган мазкур баҳс-ларда 100 нафарга яқин ёшлар иштирок этди.

Мусобақада ўғил-қизлар ўзлари яратган учувчи ракетамоделлар орқали маҳоратларини намойиш қилишди.

Иштирокчилар ракетамоделларни учириш, уни қутқариш тизимини ишга солган ҳолда муваффақиятли қўндириш учун белгиланган вақт нормалари асосида баҳс олиб боришди.

Қизиқарли ва ҳаяжонга бой бўлган беллашувларда турли русумдаги моделлар бўйича ғолибликни Носир Абдураҳмонов (Наманган), Ольга Ибрагимова (Сирдарё), Билол Сатторов ва Азим Домложонов (Тошкент) ҳамда Валерий Варданян (Фарғона) қўлга киритишди. Мусобақада умумжамоа ҳисобида 1-ўрин Тошкент шаҳри, 2-ўрин Наманган вилояти ва 3-ўрин мезбонларга насиб этди.

Ғолиб иштирокчилар ва кубокни қўлга киритган жамоа диплом ҳамда қимматбаҳо сов¬ғалар билан тақдирланди.

Раҳматжон ФАЙЗИЕВ, "Бухоронома" мухбири.

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.