Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 92 дан: 09.11.2016

Пухта тайёргарлик кўрилмоқда

Олот тумани "Баҳористон" қишлоқ фуқаролар йиғинидаги 21-умумтаълим мактаби учун мустақиллигимизнинг 25 йиллиги нишонланган йилда янги ўқув биноси қурилиб, фойдаланишга топширилди. Бундан барча педагог ва ўқувчиларнинг хурсандчилиги чексиз. Айни кунда ана шу кўр¬кам иморатда мамлакатимиз ҳаётидаги муҳим сиё¬сий воқеа—Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 388-сайлов участкаси жойлашган.

Билим масканининг ташқи ва ички томон деворларига ўрнатилган панно ва плакатларга назар солсангиз, сайловга оид кўп-гина маълумотларни ўқийсиз. Респуб¬лика Марказий сайлов комиссиясининг "Ўзбекис¬тон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича Асосий тадбирлар дастури тўғрисида"ги қарори ижросини таъминлаган ҳолда бу ерда барча шарт-шароитлар, қулайликлар яратилган. Она ва бола хонасида кичкинтойлар учун кроватлардан тортиб, турли ўйинчоқлар, ҳатто кичик велосипедгача, тиббиёт хонасида эса ўн тўрт турдаги дори-дармонлар ва даст¬лабки тез ёрдам учун зарур ¬жиҳозлар қўйилган. Бу ка¬би ташкилий юмушларни амалга оширишда мактаб ¬директори Ботир Бобоқуловнинг саъй-ҳаракатлари эътиборга молик.

—Озод ва обод юртимизда халқ таълимини ривожлантиришга алоҳида эътибор берил¬япти,—дейди Б. Бобоқулов.—Туманнинг энг олис Кўлчовдир маҳалласида янги мактаб биносининг қад ростлагани фикрим исботи бўла олади. Биз, зиё¬лилар, ўз сиёсий фаоллигимизни оширган ҳолда Президент сайловининг юқори савия¬да ўтиши учун участка сайлов комиссиясига яқин-дан кў¬мак¬лашяпмиз.

Албатта, комиссия аъзо¬лари¬нинг самарали фаолият олиб боришлари учун ҳам барча шароитлар муҳайё. Улар учун ажратилган ораста хонага мебель, телевизор, телефон, иккита компьютер жамланмаси ва бош¬қа асбоб-ускуналар, сайлов қонунчилигига оид адабиётлар, вақтли матбуот нашрлари қўйилган. Бевосита сайлов жараёни кечадиган фойенинг деворларига эса фуқароларни қизиқтирадиган маълумотлар қайд қилинган стендлар тартиб билан илинган.

—Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини очиқлик, ошкоралик ва ҳаққонийлик ¬тамойиллари асосида ўт¬казиш учун зарур чора-тадбирларни кў¬раяп¬миз,—дейди 388-участ¬ка сайлов комиссияси раиси Абдужаббор Кўмаков. — 4 декабрь куни Кўлчовдир маҳалламизнинг 1475 нафар фуқароси ўз конституциявий бурчини адо этган ҳолда овоз беради. Уларнинг 80 нафари эса илк бор бундай шарафга эга бўлаётган ёш йигит-қизлардир.

Айни кунларда туманнинг 27 та сайлов участкасида ташкил этилган комиссиялар ўз фаолиятини сиёсий кампания¬ни демократик тамойиллар асосида ўтказишни таъминлашга қаратган. Бу эса туман бўйича 63179 нафар сайловчига эмин-эркин овоз бериш учун қулайликлар яратилади, деганидир. Энг муҳими, бу фуқароларнинг 2961 нафарини истиқлол фарзанд¬лари саналган, ҳеч кимдан кам бўлмаган бахтиёр ёшлар ташкил этади.

Ботир ЖУМАЕВ, "Бухоронома" мухбири.

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.