Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 92 дан: 09.11.2016

*Кўрик-танлов

"Ниҳол-2016"га номзодлар сараланди

Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти томонидан ёш истеъдодлар учун таъсис этилган "Ниҳол" давлат ¬мукофоти йигит-қизларнинг эстрада, мусиқа, мумтоз қўшиқ ва опера санъати бў¬йича ижрочилик маҳоратини ошириш, иқтидорлиларни рағбатлантириш баробарида навқирон авлодни маънавий баркамол инсонлар қилиб тар¬¬бия¬лашга хизмат қиладиган, уларга олам-олам эстетик завқ бағишлайдиган асарлар яратишга руҳлантирмоқда.

Яқинда мазкур мукофотга номзодлар танловининг Бухоро санъат коллежида ташкил этилган вилоят босқичида 17 ёшдан 25 ёшгача бўлган 100 нафарга яқин ёш ижрочининг маҳорат бобида ўзаро баҳс¬лашгани "Ниҳол" лауреатлигига талабгорлар сонининг йил сайин ортиб бораётганига яққол далилдир. Ижрочилар сонининг кўплигига қарамай, Ўзбекистон давлат консерваториясининг профессори, республикада хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси Жаҳонгир Иброҳимов раҳбарлигидаги танлов ҳайъати ҳар бир иштирокчи чиқишини диққат ва эътибор билан кузатиб, ёшлар истеъдоди ва иқтидорини муносиб баҳолашга ҳаракат қилди.

Опера санъати бўйича маҳорат баҳсида иштирок этган ёшлар ўртасида омад бухоролик Шоҳруҳ-Мирзо Баҳодировга кулиб боқди ҳамда унинг якка ўзи танловнинг респуб¬лика босқичида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Шашмақом ватани бўлган Бухоро ўзининг анъанавий хонандалик мактаби билан донг таратган. Танловда шу йўналишда ўз истеъдодини синовдан ўтказган ёшлар бугунги кунда ҳам вилоятда анъанавий ижрочилик юқори савия¬да эканини намойиш этдилар.

Шу боисдан ҳам ҳайъат аъзолари шофирконлик Хушнуд Истамов, қоракўллик Аҳрор Имомов ҳамда Бухоро шаҳ¬ри вакиллари Дўст¬мурод Некмуродов ва Рамзиддин Эргашевларни "Ниҳол-2016" танловининг республика босқичида иштирок этишларига тавсия беришга якдиллик билан қарор қабул қилдилар. Мумтоз тароналарни миллий чолғу асбобларида маҳорат билан ижро этган бухоролик Фирдавс Наимов, қоракўллик Оғабек Акрамов, ғиждувонлик Жавоҳир Қодиров ва шофирконлик Ойбек Мўминовлар ҳам ана шундай шарафга сазовор бўлдилар.

Ҳайъат аъзоларининг рақс санъати бўйича ўз иқтидорини намойиш этган ёшлардан фақат бир нафар ижрочини—¬бухоролик раққоса Лолита Асадовани танловнинг республика бос¬қичига тавсия ¬этгани ви¬лоятда хореография борасида талантларни кашф этиш ва уларни профессионал тайёрлаш борасида ҳа¬ли кўп иш қилинмоғи ке¬раклигини кўр¬сатди.

Рақсга чорловчи жўш¬қин эстрада оҳанглари мусиқага иштиёқманд ёшлар ҳаё¬тининг ажралмас қисмидир. Танловда кўп¬лаб йигит-қизларнинг шу санъат бо¬бида ўзаро баҳслашганининг сабаби ҳам шунда.

Ҳайъат бу борада маълум тажриба ва иқтидорга эга бухоролик Суннатилло Раҳмонов, Мадина Идиева, Алижон Мажидов ва когонлик Маржона Қобиловаларни "Ниҳол-2016" мукофотига номзод этиб кўрсатишга қарор қилди. Вилоятимиз ёш ижрочиларининг мазкур танлов республика босқичида муносиб иштирок этиб, лауреатлик шарафини қўлга киритишига ижодий муваффақиятлар тилаймиз.

Абдужалил ХАЛИЛОВ, "Бухоронома" мухбири.

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.