Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 91 дан: 05.11.2016

*Фото санъати

Халқаро фестивалдаги муваффақият

Туркия Маданият ва туризм вазирлиги ташаббуси билан улуғ мутафаккир шоир ва тасаввуфшунос файласуф Жалолиддин Румий таваллуд топган гўша—Куниё шаҳрида ислом давлатлари фото санъаткорлари асарларининг халқаро фестивали ташкил этилди. Унда Эрон, Покис¬тон, Саудия Арабистони, Миср, Сурия сингари 45 давлат вакилларидан иборат бўлган 100 нафардан ортиқ суратгирлар асарлари намойиш қилинди.

Шаҳарнинг 10 жойида ташкил этилган фотокўргазманинг асосий экспозицияси Мавлоно Румий номидаги маданият марказида томошабинлар эътиборига ҳавола қилинди. Айнан шу марказдаги кўргазмага мазкур фестивалда Ўзбекистон фото усталарининг ягона вакили сифатида иштирок этган бухоролик суратгир Шавкат Болтаевнинг 10 га яқин асарлари қўйилди.

—Фестивалнинг нуфузли ҳайъати томонидан интернет орқали танлаб олинган бу асарларда Бухоронинг ЮНЕСКО тасдиқлаган жаҳон маданий мероси рўйхатига киритилган меъморий ёдгорликлари кўриниши, шариф шаҳарнинг оддий фуқаролари—ҳунармандлар, талаба ёшлар, қариялар қиёфалари тасвирланган,—дейди Шавкат Болтаев.— Аммо бу суратлар орасида мусулмон, яҳудий ва христиан уламоларининг ўзаро дўстона суҳбатлашиб турган пайти акс эттирилган ҳамда "Мавлоно Румий орзуси" деб аталган асарим кўпчиликка манзур бўлди. Зеро, турк элининг бу донишманд шоири доимо диний бағрикенгликни тарғиб этган.

Кўпгина халқаро кўрик-танловлар ғолиби бўлган суратгир Шавкат Болтаев (суратда) мазкур экспозициядаги фото асарлари учун фестиваль ташкилотчиларининг дипломи ва соврини билан мукофотланди.

Абдужалил ХАЛИЛОВ, "Бухоронома" мухбири.

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.