Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 91 дан: 05.11.2016

Фаолият самарадорлигига бағишланди

Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш ¬мус¬тақил институти вилоят ҳудудий бўлинмасида Ўзбе¬кистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи участ¬ка сайлов комиссиялари фаолиятини самарали ташкил этиш масалаларига бағишланган семинар-тренинг бўлиб ўтди. Унда ви¬лоятимизнинг маҳаллий экспертлар гуруҳи қатнашди. Семинарда Ўзбе-кистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мус¬тақил институти, 3-Бухоро округ сайлов комиссияси аъзолари вакиллари маърузалари тингланди.

—Мазкур семинар-тренинг биз, экспертлар учун ўзига хос дас¬туриламал бўлди,—дейди маҳаллий эксперт Ҳасан Аб¬дул-ҳусейнов. — Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказиш бўйича сайлов комиссиялари фаолия¬тининг ҳуқуқий асослари, сайловчилар рўйхатини тузишнинг ўзига хос хусусиятлари, миллий тажрибамиз, муддатидан олдин овоз бериш жараёнида участка сайлов комиссияси аъзоларининг вазифалари, сайлов куни участка сайлов комиссияси томонидан амалга оширилиши лозим бўлган ¬ишлар, халқаро ва маҳаллий кузатувчиларнинг ваколатлари ҳамда фаолият кўрсатиш тартиби тўғрисида батафсил тушунчалар берилди. Марказий сайлов комиссияси томонидан юборилган экспертлар билан фикр алмашиб, ўзимизни қи¬зиқтирган саволларга жавоб олдик.

Айтиш жоизки, Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи участка сайлов комиссиялари аъзола¬рининг сайлов қонунчилиги бўйича билимларини янада ошириш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини умумэътироф этилган демократик тамойиллар асосида уюшқоқлик билан ўтказишни таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комис¬сияси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи участ¬ка сайлов комиссиялари фаолия¬тини самарали ташкил этиш масалаларига бағишланган семинар-тренинглар концепцияси ишлаб чиқилган эди.

Унга кўра, бу каби тренинглар 3 босқичда амалга оширилиши назарда тутилган бўлиб, 1-босқич—октябрь ойида республика миқёсида ўтказилди. 2- ва 3-босқичлар—ноябрь ойи¬да ҳудудлар миқёсида ташкиллаштирилади.

Семинарнинг асосий мавзулари Ўзбекис¬тон Республикаси Президенти сайловини ўтказиш бўйича сайлов комиссиялари фаолиятининг ҳу¬қуқий асослари, Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи участка сайлов комиссияларининг ишини ташкил этиш ҳамда сайлов участ¬каларини жиҳозлаш, сайловчилар рўйхатини тузиш, унга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тартиби, овоз бериш (муддатидан олдин овоз бериш) жараёнларини ташкил этиш, ўтказиш, сайлов жараёнида кузатувчилар иштирокининг аҳамияти, сайловлар очиқлиги ва ошкоралигини таъминлашда оммавий ахборот воситаларининг роли ҳамда бош¬қа муҳим масалаларга қаратилган.

Семинар-тренинглар ви¬лоя¬тимизнинг барча ҳудудларида давом этмоқда.

Дилдора ИБРОҲИМОВА, "Бухоронома" мухбири.

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.