Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 91 дан: 05.11.2016

*Таълим

Йилнинг энг яхши дарслиги

Республика Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, "Истеъдод" жамғармаси ва бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида олий таълим даргоҳлари талабалари учун "Йилнинг энг яхши дарслиги ва ўқув адабиёти муаллифи" республика кўрик-танлови анъанавий тарз¬да ўтказиб келинади. Мазкур нуфузли танловнинг бу йилгиси Бухоро давлат тиббиёт институти доценти, тиббиёт фанлари номзоди Олим Эшонов учун ҳам муваффақиятли бўлди. Унинг 2014 йилда Тошкент шаҳридаги "Тафаккур" нашриёти томонидан чоп этилган "Анестезиология, реаниматология ва интенсив терапия" деб номланган дарслиги ушбу кўрик-танловда биринчи ўринга муносиб кўрилди.

—Танловга республикамизнинг барча ҳудудларидан 200дан ортиқ дарслик ва ўқув адабиётлари тақдим қилинганди,—дейди институт "Анестезиология ва реаниматология" курси раҳбари О. Эшонов.—Бугунги кунда тиббиётда долзарб саналган оғриқсизлантириш ҳамда жонлантиришнинг муҳим масалалари, самарали ва изчил даволаш усулларига бағишланган бу китоб қайта ишланган ва тўлдирилган учинчи нашр бў¬либ, дастлабки нусхалар 2009 йилда талабалар қўлига бориб етган.

Дарслик 3 қисм ва 16 бобдан иборат бўлиб, унинг ўзига хос назарий жиҳати амалий машғулотлар билан уйғун ҳолда ифодаланган. Қолаверса, олий таълим даргоҳларининг ўзбек ва инглиз тилларида таълим олаётган талабалари учун мўлжалланган бу дарслик айни шу икки тилда нашр қилинган.

Йилнинг энг яхши дарс¬лиги муаллифи ташкилотчилар томонидан сертификат ҳамда қимматбаҳо совға билан тақ¬дирланди.

Учқун ТОЖИЕВ, "Бухоронома" мухбири.

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.