Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 91 дан: 05.11.2016

*Давра суҳбати

"Сайлов ва биз"

Мамлакатимиз ҳаётидаги му¬ҳим сиёсий воқеа — Ўзбе¬кистон Республикаси Президенти сайловига жиддий тайёргарлик кўрилаётир. Жойларда сайловчиларнинг сиё¬¬сий онги ва ҳуқуқий мада¬ния¬тини оширишга хизмат қилувчи тадбирлар ўтказилмоқда.

Ана шундай давра суҳбатларининг бири Бухоро енгил саноат ва педагогика касб-ҳунар коллежида Ўзбекистон "Адолат" социал-демократик партияси шаҳар кенгаши томонидан ташкил қи¬линди. Унда партия аъзолари, мазкур илм даргоҳининг устозлари, ўқувчилари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.

"Сайлов ва биз" деб номланган ушбу тадбир илк бор ўзининг сайлов ҳуқуқидан фойдаланадиган ўқувчиларнинг сиёсий саводхонлигини оширишга қаратилган.

— Сайлов халқнинг хоҳиш-иродасини рўёбга чиқаришнинг олий ифодаси, давлат ҳокимияти ор¬ганларининг демократик тарзда ташкил этилиши асоси ҳи¬собланувчи муҳим сиёсий воқеадир, — дейди "Адолат" СДП Бухоро шаҳар кенгаши раиси Дилшод Бозоров. — Унда илк маротаба қатнашувчи ёшларни ўз конс¬титуцион ҳуқуқларини амалга оширишга масъулият билан ёндашишларида бу ка¬би тадбирларнинг аҳа¬мияти катта.

Давра суҳбатида сўзга чиққанлар овоз беришда сайловчилар шахсий қараш ва фикр¬ларидан келиб чиқиб, ўз тан¬ловига кўра хоҳиш-ирода билдиришлари муҳимлиги таъкидланди.

Тадбирда ёшлар ўзларини қи¬зиқ¬тирган кўплаб саволларга жавоб олдилар.

Саидбек ШАМСИЕВ, "Бухоронома" мухбири.

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.