Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 91 дан: 05.11.2016

Бадиий гимнастика

Нафосат маликалари баҳси

Суратда: турнирдан лавҳа. Тоҳиржон ИСТАТОВ олган сурат.

Бухоро шаҳридаги "Нафис" спорт мажмуасида бадиий гимнастика бўйича мактаб ўқувчилари ўр¬тасида "Камолот" ғунчалари" II республика очиқ турнирининг финал босқичи бўлиб ўтди. Унда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан беш ёш тоифаси бўйича ҳудудий босқичларда ғо¬либликни қўлга киритган 70 нафар ўқувчи иштирок этди.

Мусобақа "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати Марказий кенгаши, Маданият ва спорт ишлари, Халқ таълими вазирликлари ва қатор мутасадди ташкилотлар томонидан, қизлар орасида соғлом турмуш тарзини тар¬ғиб қилиш, бадиий гимнастика спорт турини оммалаштириш, уларни ҳаваскорликдан профессионал даражага олиб чиқиш мақсадида ташкил этилди.

— Ёшлар масаласи, уларни баркамол этиб тарбиялаш давлат сиёсатининг муҳим йўналишларидан ҳисобланади, — дейди "Камолот" ЁИҲ Марказий кенгаши спорт ло¬йиҳалари бўлими мудири Умид Ражабов. — Ушбу турнир ҳам айни шу мақсадга хизмат қиляпти. Жорий йилги мусобақаларда 28,5 минг нафарга яқин мактаб ўқувчилари иштирок этди. Келгусида улар орасидан жаҳон ва Осиё чемпионлари етишиб чиқиши, шуб¬ҳасиз.

Беллашувларда қизлар ҳалқа, тасма ва копток билан машқларда ўз маҳоратларини намойиш қилдилар. Уларнинг чиқишлари техник ижро ва бадиийлик мезонлари бўйича баҳоланди.

Якунда 11, 14, 15 ёшлилар баҳсида Тошкент шаҳри, 12, 13 ёшдаги спортчилар орасида Самарқанд вилояти вакиллари ғолибликни қўлга киритдилар. Вилоятимиз шарафини ҳимоя қилган Фарангиз Раҳимова 2-, Машҳура Юсупова ҳамда Муштарий Жўрае¬ва ўз ёш тоифаларида 3-натижани қайд этишди.

Турнирда "Энг жозибадор чиқиш", "Энг яхши эгилувчанлик", "Энг яхши композиция", "Кичкина малика", "Камолот" юлдузчаси" каби номинациялар бўйича ҳам ғо¬либлар аниқланди.

Мусобақа ғолиб ва совриндорлари диплом ҳамда қимматбаҳо сов¬ғалар билан тақдирланди.

Саидбек ШАМСИЕВ, "Бухоронома" мухбири.

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.