Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 90 дан: 02.11.2016

Тадбиркорлик ҳуқуқининг кафолатлари кенгайди

Юртимизда республикамизнинг Биринчи Президенти раҳнамолигида мустақилликнинг дастлабки йилларидан бошлаб миллий иқтисодиётни ривожлантиришга катта эътибор қаратилди. Соҳада туб ислоҳотлар амалга оширилиб, кичик бизнеснинг ташкилий-ҳуқуқий асослари яратилди. Бунинг самарасида тадбиркорлар ўз ишларини йўлга қўйишлари учун имтиёз ва қатор қулайликларга эга бўлишди. Чорвачилик маҳсулотларини қайта ишлашга ихтисослашган хусусий корхонамиз фаолияти ҳам бунга яққол мисол.

Республикамизда қулай ишбилармонлик ва инвестициявий муҳит яратилгани туфайли корхонамиз ривожланиб, вилоят тармоқ субъектлари ўртасида ўз мавқеига эга бўлди.

Тижорат банклари лойиҳаларимизни амалга оширишда яқин ва ишончли ҳамкорга айланди. Улар томонидан ажратилган кредитлардан самарали фойдаланган ҳолда цехларимизни замонавий технологик ускуналар билан жиҳозладик. Қорамолчилик ва паррандачилик йўналишидаги ўз фермер хўжаликларимиз ҳам бор. Улар хомашёга бўлган эҳтиёжимизни таъминлаб турибди.

Гўшт ва сутни қайта ишлашга ихтисослаштирилган корхоналарга 2009 йилдан берилаётган солиқ имтиёзлари, шунингдек, бошқа преференциялар ҳисобига ҳар йили ўртача 100 миллион сўмдан зиёд маблағ ихтиёримизда қоляпти. Бу сармоя ишлаб чиқаришни кенгайтириш, жамоамиз аъзоларини моддий рағбатлантиришга сарфланаётир. Бугунги кунда корхонамизда 60 нафар ишчи-мутахассис фаолият кўрсатяпти. Уларнинг унумли меҳнат қилишлари учун барча шароитлар яратилган. Буларнинг ҳаммаси ишлаб чиқаришни ривожлантириш борасидаги бизнес режаларимизни муваффақиятли уддалашда муҳим омил бўлмоқда.

Шу ўринда бир мисол. Жорий йилнинг ўтган тўққиз ойида аввалги йилнинг мос даврига нисбатан ишлаб чиқариш ҳажми 8 фоизга ошди. Тайёрланаётган 50 турдаги гўшт ва 10 турдаги сут маҳсулотларимизга талаб катта. Уларнинг бир қисми Навоий, Қашқадарё ва Хоразм вилоятларидаги буюртмачиларимизга ҳам етказиб берилаётир.

Таъкидлаш жоизки, мамлакатимизда кичик бизнес соҳасига берилаётган эркинликлар тизими такомиллашиб боряпти. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 5 октябрда қабул қилинган "Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармони бу борада янги босқични бошлади. Фармонда тадбиркорликка янада кенг эркинликлар бериш, унинг фаолиятига давлат органларининг аралашувини тубдан қисқартириш, режадан таш¬қари текширишларнинг барча турларини бекор қилиш, ҳуқуқбузарликларнинг олди олинишини таъминлаш, уларнинг профилактикаси самарадорлигини ошириш ва ҳуқуқбузарликларга йўл қўйилмаслик борасида қатъий вазифалар белгиланган. Булар тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари устуворлиги тамойилининг сўзсиз амалга оширилиши, ишбилармонлик муҳити сифат жиҳатидан тобора яхшиланишини кафолатлайди. Албатта, бу ҳуқуқий кафолат кичик бизнес соҳаси вакилларини ўз фаолиятини қонун талаблари асосида олиб борган ҳолда ишлаб чиқаришни ривожлантириш асносида, истеъмол бозорини бо¬йитиш борасидаги масъулиятини янада оширишга ундайди.

Шерали СУЛТОНОВ, Бухоро шаҳридаги "Сулшержаҳон" хусусий корхонаси раҳбари.

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.