Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 90 дан: 02.11.2016

*Қайта ишлаш саноати

Экспортбоп маҳсулотлар тайёрланмоқда

Суратда: корхона технологи Суҳроб Эллиев иш пайтида.

"Бухоро агро экспорт" масъулияти чекланган жамиятида мева ва сабзавотни қайта ишлаш йўлга қўйилганига у қадар кўп вақт бўлган эмас. Вилоятимиз қайта ишлаш саноати тизимида туб ўзгартишлар қи¬лиш мақсадини ўз олдига қўйган мазкур корхонада дуккакли маҳсулотларни навларга ажратиш, қуритиш ва қадоқлаш юмушлари ҳам бажарилмоқда. Асосан экспортбоп маҳсулот тайёрланяпти.

—Лойиҳани рўёбга чиқариш учун 1 миллиард 350 миллион сўм маблағ сарфланиб, хориждан замонавий ускуналар харид қилинди,—дейди корхона раҳбари Эгам Муҳаммедов.—Молиявий муассаса бизга 1 миллиард 250 миллион сўм миқдорида кредит ажратиш орқали бизнес лойиҳани қўллаб-қувватлади. Йилига етти минг тонна маҳсулот ишлаб чиқариш қувватига эга корхонамизда айни дамда 22 нафар киши иш билан банд.

Хитойдан харид қилинган замонавий технологик линия компьютерлаштирилган дастур асосида ишлайди. Агар маҳсулот таркибида намлик миқдори 13 фоиздан юқори бўлса, у албатта қуритилади. Кейин эса эланади. Таркиби чанг-ғуборлардан тозаланган маҳсулот навларга ажратилади. Шундан сўнг қадоқланади. Дарвоқе, линияда маҳсулотни беш килограмдан то 50 килогача ҳажмга эга халталарга қадоқлаш имконияти бор.

—Ушбу технологик линия энергия тежамкор, ишлаш учун қулай,—дейди корхона технологи Суҳроб Эллиев.—Хитойлик мутахассис кўмагида унинг ишлаш жараёнини пухта ўрганиб олдик. Унда мош, ловия, нўхат каби дуккакли маҳсулотларни қайта ишлаш мумкин. Яқинда уларни 450, 900 грамли халтачаларга қадоқлашни ҳам йўлга қўймоқчимиз.

Таъкидланганидек, Бухоро шаҳридаги мазкур корхонада дуккакли экинлардан асосан экспортбоп маҳсулот тайёрланмоқда. "Бухоро агро экспорт" тадбиркорлари бу билан чекланиб қолишмаяпти. Улар экспортбоп маҳсулот турини кўпайтириш мақсадида "Бухоро Альянс" корхонасини ижарага олишди. Жондор туманидаги ушбу корхона кейинги пайтда хом¬ашё тақчиллиги ва бошқа бир қатор объектив сабабларга кўра тўла қувват билан ишлай олмаяпти.

—"Бухоро агро экспорт" билан ҳамкорлигимиз фойдали, албатта,—дея мулоҳаза юритади корхона раҳбари Р. Пўлатов.— Бизда суткасига 100 тонна помидор, 40 тонна ўрик, 30-40 тоннадан олма, узумни қабул қилиб қайта ишлаш имконияти бор. Ҳозир корхонамизда 35 киши меҳнат қилмоқда. Томат қайласи, ўрик, шафтоли жеми, олма шарбати каби жами етти хил маҳсулотни хорижга экс¬порт қилиш тараддудидамиз. Ҳозир узумни қайта ишлаяпмиз. Ўрни келганда айтишим лозимки, узум шиннисига чет элда талаб бор. Бундан кейин ҳам бўлади. Шунинг учун узумнинг саноатбоп навларини кўпайтириш фойдадан холи эмас. Қолаверса, Бухоро заминида етиштирилган узум жуда ширали. Унинг таркибида 27 фоизгача фойдали моддалар бор. Ваҳоланки, давлат стандарти бўйича ушбу кўрсаткич 18 фоиз этиб белгиланган. Шу далилнинг ўзиёқ узумчилик сердаромад соҳа эканини кўрсатади.

Дарҳақиқат, икки корхонанинг ҳамкорлиги фойдали бўляпти. Мутахассисларнинг таъкидлашларича, биргина ўрик пюресининг ҳар килосини хорижлик буюртмачилар бир доллардан харид қилиш¬япти. Пюредан жем, мураббо, шарбат тайёрланади. "Бухоро агро экспорт" томонидан ҳозиргача 66 тонна ўрик пюреси, 30 тонна шафтоли пюреси, 10 тонна олхўри пюреси, кўплаб миқдорда помидор қайласи, шунингдек, мош тайёрлаб қўйилди. Унинг бир қисми чет эллик харидорларга жўнатиляпти. Тайёр маҳсулот эса махсус ассептик халталарда сақланяпти. Улар маҳсулотни 3-4 йил давомида иссиқ ва совуқ ҳаво ҳароратидан асраш қувватига эга.

Корхонадан қайтарканмиз, мутахассисларнинг хорижий ҳамкорлар билан мунтазам алоқада эканликларига гувоҳ бўлдик. "Бухоро агро экс¬порт"нинг интернет воситасида ¬тар¬қатаётган маълумотлари хорижликларнинг қизиқишига сабаб бўляпти. Ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш бўйича аниқ таклифлар тушмоқда. Бу эса экспорт салмоғининг ошишига олиб келади.

Истам ИБРОҲИМОВ.

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.