Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 90 дан: 02.11.2016

*Ижтимоий шериклик

Барқарор ривожланиш манбаи

Суратда: фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Бухоро вилоят ҳудудий бўлинмаси раҳбари Ж. Болтаев Бухоро ҳунармандчиликни ривожлантириш маркази директори М. Бозоровага давлат гранти сертификатини топширмоқда.

Вилоят ҳокимлиги кичик мажлислар залида халқ депутатлари Бухоро вилоят Кенгаши ҳузуридаги Ижтимоий ¬шериклик бўйича жамоат комиссиясининг навбатдаги кенгайтирилган йиғилиши ҳамда "Ижтимоий шериклик — тинчлик, осойишталик ва барқарор ривожланиш манбаи" мавзусида семинар бўлиб ўтди. Унда Олий Мажлис ҳузуридаги Жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича парламент комиссияси аъзолари, халқ депутатлари Бухоро вилоят Кенгаши ҳузуридаги ижтимоий шериклик бўйича жамоат комиссия¬си аъзолари, маҳаллий давлат бошқаруви ва ижро органлари вакиллари, ННТ, ОАВ ва фуқаролик жамия¬тининг бош¬қа институтлари раҳбарлари ва фаоллари иштирок этдилар.

Дастлаб жамоат комис¬сия¬си томонидан 2016 йилнинг 9 ойи давомида бажарилган ишлар ва 4-чоракда белгиланган вазифалар тўғрисида комиссия раиси Тоҳир Баҳроновнинг маърузаси тингланди.

Таъкидланганидек, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида жамоат комиссиясининг ташаббуси билан ижтимоий шерикликни таъминлаш масаласига алоҳида эътибор қаратилди. Хусусан, ижтимоий шериклик муносабатлари механизми ва шаклларини янада такомиллаштириш, ННТларининг ижтимоий аҳа¬миятга молик лойиҳалари давлат томонидан қўллаб-қувватланиши ва уларнинг вилоят ижти¬моий-иқтисодий ривожидаги ўрни таҳлил этилди. Шундан келиб чиқиб, мақсад ва ¬ва-зифалари "Соғ¬лом она ва бола йили" Давлат дастурида белгиланган банд¬ларга ¬мувофиқ келадиган маҳаллий ННТларини вилоят дастурини амалга оширишга йўналтирилган ишчи гуруҳларга киритиш бўйича ви¬лоят ҳокимлигига тегишли таклифлар киритилди.

Бундан ташқари вилоятда давлат бошқ¬аруви органлари ва ННТлари ўртасида ижтимоий шериклик муносабатларини ўрнатиш учун, аввало, ижтимоий шериклик тўғрисида тушунча ва тасаввурларни шакл¬лантиришга қаратилган тўрт¬та давра суҳбати ва се¬минарлар ташкил этилди. Вилоят соғлиқни сақлаш, халқ таълими, маданият ва спорт ишлари бошқармалари, шаҳар ва туманлар ҳокимликлари билан ҳудудий ННТлари ижтимоий шериклик муносабатларига киришиши механизмларини шакл¬лантириш бўйича маслаҳатлашувлар амалга оширилди. Буларнинг натижасида ўз ташаббусига кўра ташкил этилган ўндан ортиқ ННТлари ва ушбу давлат бошқаруви органлари ўртасида келишув меморандумларининг тузилишига эришилмоқда.

Давлат гранти танловида "Эркин фуқаролик жамияти қуриш йўлида камарбаста бўлайлик" лойиҳаси билан қатнашган "Бухоро ёшлари" газетаси таҳририяти ҳам ғолиб чиқди. Суратда: газета муҳаррири Лайло Ҳайитова.

Шунингдек, йиғилишда ¬парламент комиссияси аъзоси А. Мажидов сўзга чиқиб, Олий Мажлис ҳузуридаги Жамоат фонди эълон қилган давлат гранти ажратиш бўйича қўшимча танлов ҳақида сўзлади ҳамда бир қатор грант танлови ғолиби бўлган вилоятдаги ННТ, ОАВ ва фуқаролик ¬жамиятининг бошқа институтларига давлат гранти сертификатларини топширди. Айтиш жоизки, ғолиблар қаторида "Бухоронома" газетасига ҳам ана шундай сертификатлардан бири насиб этди.

Шу куни ташкил этилган "Ижтимоий шериклик — тинчлик, осойишталик ва барқарор ривожланиш манбаи" мавзусидаги семинарда "Соғлом она ва бола йили" Давлат дастурида белгиланган вазифалар ижросига ННТларни кенг жалб қилишга қаратилган ло¬йи¬ҳаларнинг айрим натижалари, ОАВларининг ¬ижтимоий-иқтисодий дастурлар амалга оширилишининг боришини ёритишга, давлат органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлашга қа¬ратилган лойиҳаларини амалга ошириш натижалари ҳамда фуқаролик ¬жамияти институтларининг жисмонан соғлом, маънан етук баркамол авлодни тарбиялашга қаратилган лойиҳалари натижалари борасида тақдимот бўлиб ўтди.

Унда вилоят Қизил Ярим ой жамияти ташкилотининг "Бухоро шаҳрида ҳомиладор аёлларнинг соғлигини сақлаш ва -психофизиологик аҳволини яхшилаш юзасидан кенг ахборот-тушунтириш ишларини олиб бориш" давлат гранти лойиҳаси амалга оширилишининг айрим жиҳат¬лари бўйича грант лойиҳаси раҳбари Ю.Эргашева, "Бухоронома" газетасининг "Юксак маънавиятли авлод би¬лан порлоқ ке¬лажак сари" давлат гранти лойиҳасини амалга ошириш жараёнлари тўғрисида лойиҳа раҳбари З. Комилов, "Биз бой мерос эгаларимиз, уларни асраб-авайлаш бурчимиздир" давлат грантининг ютуқлари хусусида вилоят "Тараққиёт" ННТ раҳбари В. Ниёзовларнинг тақдимот-маърузалари тинг¬ланди.

Семинар мунозара, муҳокамаларга бой тарзда ўтди. Мавзу бўйича фикр-мулоҳазалар билдирилди, хулоса ва таклифлар ўртага ташланди.

Дилдора ИБРОҲИМОВА, "Бухоронома" мухбири.

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.