Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 13 дан: 10.02.2018

Халқ ишончи йўлида

Мамлакатимизда давлат хизматлари кўрсатиш тизими изчиллик билан такомиллаштириб борилаётгани аҳолининг ҳаёт сифати ошиши, ишчанлик муҳити яхшиланиши ва бизнесни ривожлантириш имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилмоқда. Хусусан, Давлатимиз раҳбари томонидан 2017 йил 12 декабрь куни имзоланган "Аҳолига давлат хизматлари кўрсатишнинг миллий тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармон ҳамда "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги фао¬лиятини ташкил этиш тўғрисида"ги қарор давлат хизматлари кўрсатишнинг мутлақо янги ташкилий асослари, ҳукумат ва аҳоли ўзаро ҳамкорлигининг замонавий концепцияси сифатида ҳаётга татбиқ этилмоқда. Унга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси ¬Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги ҳудудий бош¬қармалари ташкил этилди.

Мазкур ҳужжатлар мамлакатда давлат хизматлари кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш ва модернизация қилиш, шунинг баробарида аҳолининг ҳаёт сифати, инвестиция иқлими, ишчанлик муҳитини яхшилаш ва бизнесни ривожлантириш имконини беради. "Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак", деган улуғвор ғоя асосида ҳам юридик, ҳам жисмоний шахсларга ¬давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимининг сифат жиҳатидан янги даражага ўтишини таъминлаш имконини яратади. Шунингдек, давлат хизматларининг сифати, тезкорлиги, шаффофлиги ва фойдаланиш имкониятини ошириш, ушбу жараёнда аҳоли вақтини тежаш, соҳада бюрократия ва коррупция юзага келишининг олдини олиш, давлат хизматларининг ҳар бир тури бўйича "Фуқаролар эмас, ҳужжатлар ҳаракатланади" тамойилига амал қилган ҳолда давлат хизматлари кўрсатишда ортиқча тартиб-таомилларни бартараф этиш¬га эришилади.

Жорий йилнинг дастлабки кунидан "Ягона дарча" марказлари туман (шаҳар) Давлат хизматлари марказларига айлантирилган ҳолда фаолиятини давом эттирмоқда.

Фармон ва қарор ижросини таъминлаш борасида вилоятимизда ҳам муайян ишлар амалга оширилаётир.

Давлат хизматлари агентлигининг вилоят бошқармаси ҳамда унинг жойлардаги 13 та Давлат хизматлари марказлари ташкил этилди.

— Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида марказлар томонидан тадбиркорлик субъектларига 818 та давлат хизмати кўрсатилди, — дейди бош¬қарма бошлиғи ўринбосари Бурҳон Жамолов. — Бундан ташқари, марказлар томонидан жорий йилнинг ўтган даврида 324 та юридик шахс ва 1839 та юридик шахс бўлмаган тадбиркорлик субъектлари, жумладан, 68 та фермер хўжалиги, 28 та оилавий корхона, 12 та деҳқон хўжалиги, 1773 та якка тартибдаги тадбиркор, 3 та юридик шахс бўлмасдан ташкил этилган деҳқон хўжалиги, 63 та ¬юридик шахс бўлмаган оилавий тадбиркорлик субъектлари давлат рўйхатидан ўтказилди. Хизмат хоналарида мавжуд муаммоларни бартараф этиш юзасидан жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини қабул қи¬лишга мўлжалланган "аноним қути"лар ташкил этилди.

Қайд этиш лозимки, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, тадбиркорлик субъектларининг қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида солиқ идоралари ҳамда бошқа масъуллар билан ҳамкорликда бевосита жойларга, хусусан, вилоятдаги бозорлар ва савдо комплексларига борган ҳолда, тадбиркорлик субъектларини сайёр давлат рўйхатидан ўтказиш тадбирлари амалга оширилди. Бунинг натижасида 157 нафар тадбиркор давлат рўйхатидан ўтказилди.

Бундан ташқари, барча туман ¬(шаҳар) марказларига (аризачиларга) ахборот ёрдами кўрсатиш, шу жум¬ладан, давлат хизматлари кўрсатиш тартиби ва муддатлари тўғрисида бепул консультациялар берилиши тўғрисида хатлар киритилиб, тадбиркорлик субъектларига 300 дан зиёд бепул услубий кўмак кўрсатилди.

Ҳукумат қарорлари мазмун-моҳиятини аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига етказиш мақсадида 53 маротаба турли учрашув, давра суҳбатлари ва семинарлар ташкил қилинди.

Мухтасар айтганда, ушбу марказлар фуқаролар вақтини тежаш, мо¬лиявий харажатларини камайтириш, шунингдек, уларнинг давлат орган¬лари ¬фаолиятидан қаноатланганлик даражасини оширишга хизмат қилувчи муассасага айланишига эришиш йўлидаги изланишлар давом этмоқда.

Дилдора ИБРОҲИМОВА, "Бухоронома" мухбири

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2018 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.