Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 13 дан: 10.02.2018

Солиқ маъмурчилиги — тараққиёт омили

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг ўтган йил 22 декабрда мамлакат Олий Мажлисига йўллаган Мурожаатномасида солиқ юкини камайтириш, солиқ маъмурчилиги самарадорлигини ошириш борасида илгари сурган талаблари 2018 йил солиқ-бюджет сиёсатини белгилашда муҳим дастуриламал бўлди.

Бу — Юртбошимиз томонидан 2017 йил 29 декабрда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасининг 2018 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прог¬нози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида"ги қарор ҳамда "Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2018 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонунда тўла ифодасини топди.

Мазкур қонун билан 3 та қонунга ("Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида"ги ¬Қонун, Бюджет ва Солиқ кодекслари), шу жумладан Солиқ кодексининг 47 та моддасига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.

Ушбу қонунчилик ҳужжатларига асосан, 2018 йил 1 январидан солиқ қо¬нунчилигида фойда солиғи ҳамда -ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи бирлаштирилиб, солиқ ставкаси амалдаги 15,5 фоиз ўрнига 14 фоиз қилиб белгиланди. Маълумот ўрнида айтиш керак, илгари фойда солиғи ставкаси 7,5 фоиз ҳамда ободонлаштириш ва ижтимоий ¬инфратузилмани ривожлантириш солиғи ставкаси 8,0 фоиз, жами 15,5 фоиз эди. Яъни солиқ тўловчиларнинг зиммасига тушадиган солиқ юкини камайтириш мақсадида умумий солиқ ставкаси 1,5 фоизли пунктга пасайтирилди.

— Ўзбекистон Республикасининг "Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2018 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ, Солиқ кодексининг 147-моддасидаги 28 турдаги солиқ солиш базасидан чегирилмайдиган харажатлар тои¬фасидан 10 таси чегириладиган харажатлар тоифасига ўтказилди.

Яратилган ушбу солиқ енгилликлари натижасида вилоятимиз бўйича тадбиркорлик субъектларининг 3 миллиард сўмга яқин маблағлари тежалиши кутилмоқда. Бу маблағлар уларга фаолиятларини янада кенгайтириш, инновацион технологияларни харид қилиш ва қўшимча иш ўринларини ташкил этишга хизмат қилади.

Шунингдек, солиқларнинг унификация қилиниши доимий муассаса орқали фао¬лият юритадиган Ўзбекистон Республикаси норезидентлари учун ҳам қулай солиқ муҳити яратилишига имкон беради. Чунончи, эндиликда икки маротаба солиқ ундирилишининг олди олиниб, норезидентларнинг соф фойдадан ундириладиган 10 фоизли даромад солиғи ҳам бекор қилинди.

Пенсия жамғармасига, Республика йўл жамғармасига ҳамда Таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-тех¬ника базасини ривожлантириш жамғармасига мажбурий ажратмалар битта давлат мақсадли жам¬ғармаларига бирлаштирилди ва умумий солиқ ставкаси 3,5 фоиздан 3,2 фоизга қадар пасайтирилди. Бунинг натижасида вилоятимиз бўйича 31,5 миллиард сўмлик маблағ тадбиркорлик субъектлари ихтиёрида қолади.

Ягона солиқ тўлови бўйича 2017 йилдаги солиқ ставкалари сақлаб қолинди. Шунингдек, тайёрлов ташкилотлари томонидан 2018 йилнинг 1 январидан бошлаб ягона солиқ тўлови товар айланмаси ҳажмидан келиб чиққан ҳолда 4 фоизли ставкада тўланадиган бўлди.

Эгалигида бир гектардан кўп ер майдони бўлган ягона солиқ тўлови тўловчилари учун барча ер майдонлари ҳажмидан ер солиғини тўлаш жорий этилди. Шу билан бир қаторда, улар учун ягона солиқ тўловини уч карра ер солиғидан кам бўлмаган миқдорда тўлаш тартиби бекор қилинди.

Шу ўринда бир мисол. Бухоро шаҳрида 1,5 гектардан ортиқ ер майдони мавжуд корхонага илгари уч карра ер солиғидан кам бўлмаган миқдорда, яъни 75,8 минг сўм ягона солиқ тўлови ҳисобланган бўлса, эндиликда ягона солиқ тўлови билан эгалигидаги ер майдонига 25,3 минг сўм ер солиғи ҳисобланади.

Юридик шахсларнинг солиқ тўловлари ҳақида сўз борар экан, уларнинг мол-мулк солиғи объекти кескин равишда қисқартирилиб, мол-мулк солиғи фақатгина кўчмас мулк объектларидан ундириладиган бўлди.

Кўчар мулкларнинг солиқ объектидан чиқарилиши ҳисобига тадбиркорлик субъектларининг ихтиёрида 13,0 миллиард сўмдан ортиқроқ маблағлар қоладиган бўлди.

Қонун ҳужжатига мувофиқ киритилган ушбу ўзгаришларга қараганда шундай ҳолат кўзга ташланадики, илгари мол-мулк солиғи объектига кўчмас мулкдан ташқари машина ва ускуналар, транспорт воситалари ва бош¬қа кўчар тусдаги асосий воситалар — мебель, компьютер, телевизор ҳам киритилар эди.

Эътиборлиси, солиқ қонунчилигидаги ушбу ўзгаришлар, ҳукуматимиз томонидан яратилган имкониятлар юртимизнинг барча жойларида бўлгани каби ¬вилоятимизда ҳам тадбиркорлик фаолиятининг кенг равнақ топишини таъминлайди. Шунингдек, берилган енгилликлар ички бозорларимизни сифатли ва арзон маҳсулотлар билан таъминлаш ҳамда ишлаб чиқараётган маҳсулотларимизнинг экспорт географиясини кенгайтиришга хизмат қилишига шубҳа йўқ.

Баҳодир ФАЙЗИЕВ, вилоят давлат солиқ бошқармаси- нинг жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2018 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.