Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 13 дан: 10.02.2018

Ўрганган кўнгил ўртанса қўймас

Кўр-кўрни қоронғида топади, дейишади. Бу мақол ёмон ниятда бирлашганларга нисбатан айтилади. Биз бу нисбатни ҳали йигирма беш ёшга тўл¬масдан, бир неча бор судланишга улгурган Шофиркон туман марказидаги "Шодлик" МФЙда яшовчи Маъруф Тўхтаев ва сўфиёнлик Эркин Нуруллаев (исм-фамилиялари ўз¬гартирилган)ларга нисбатан қўлласак, ўринли бўларди. Ўғ-рилик қилмаса туролмайдиган "ҳамкасб"лар аввал ҳам шу хилдаги жиноятлари учун тегишли жазо олишган.

Анчадан бери яхшигина ҳунари кетидан ҳалол ризқ ¬топишга ҳаракат қилаётган Маъруф 2017 йил 4 апрель куни ҳар доимгидек велосипед таъмирлаш устахонасидан қайтаётиб, туман марказидаги Алишер Навоий кўчаси 30-уй ёнида турган велосипедга кўзи тушди-ю, хаёли бузилди. Ҳеч кимга билдирмай, олиб кетди. Ажабланарлиси, атроф тўла одам. Ҳамма бепарво. Ўз иши билан банд. Маъруф Тўхтаевнинг бу жинояти ҳам содир этилган бошқа шу каби қилмишлари сингари очилмай қолиб кетарди-ю, велосипеднинг эгаси И.Р. туман ички ишлар бўлимига мурожаат қилди. Мазкур мурожаат асосида олиб борилган суриштирувлар натижасида гумонланиб қўлга олинган Маъруф тергов давомида бошқа ¬қинғирликларини ҳам айтиб берди. У И.Р.га етказган 385 минг сўмлик зараридан бошқа яна бир неча фуқаронинг кўнг¬лини "оғритган" экан. Буни унинг бир ўзи эмас, шериги — ҳаммаслаги Эркин билан бирга амалга оширгани ҳам аён бўлди.

Велосипед тузатиш устахонасида ишлаши сабабли ўлжани қисмларга бўлиб, пуллаб юборарди. Ҳазм бўлгач, янги ўлжа илинжида жиноий шериги ¬Эркин билан навбатдаги ¬"ов"га отланишади. Тўғрироғи, Эркинга "Уч бош қўзи керак, ўғирлаб олиб кел, пулини бераман", деб уни жиноятга бошлайди.

У эса жонажон "ўртоғи"нинг илтимосини ерда қолдирмай, ўтган йил 25 апрель куни "Вардонзе" МФЙ¬нинг Жилвон массивида жойлашган "Элмурод Косиб" фермер хўжалигига тегишли молхонадан уч бош қўзини келтириб беради.

Орадан чамаси икки ҳафта ўтгач, яъни 10 май куни яна икки "дўст" қинғир ниятда учрашади. Бу сафар улар режани пишитиш учун туман марказидаги ошхоналардан бирида ўтириб пивохўрлик қилишади. Режани тез ва аниқликда, шунингдек, ими-жимида амалга ошириш учун яна бир киши – И. исмли танишларини жалб этишади.

Унинг "Нексия"сида Осиё чўлига йўл олишади. Улар "Боғиафзал" МФЙдаги "Шуҳратбек Замон" фермер хўжалигига тегишли қўйхонадан 4 бош қўзичоқни ўғирла¬ша¬ётганда, хўжалик ишчилари томонидан тўхтатиб қолинади. Бир миллион тўрт юз минг сўмга баҳоланган бу қўзилар ҳамтовоқларнинг ўлжаси бў¬лиши мумкин эди. Аммо аксинча бўлиб чиқди. Маъруф ва унинг жиноий шериги Эркиннинг қилмишларини ошкор этиш учун восита бўлди, холос.

Айни кунларда давом этаётган тергов-суриштирув ишларида ўз жиноятларини тан олган бу шоввозлар тоғни урса талқон қиладиган, кучу шижоа¬ти танига сиғмайдиган ёшлар эканлигидан афсусланади, киши. Яна денг, ҳар иккиси ҳам икки-уч марта суд курсисига ўтирган, одил қонунчилик уларга ҳар гал енгиллик берган. Улар эса бундан тегишли хулоса чиқармай, қинғир ишларини давом эттираверганлар. Бу имтиёзни ҳалол меҳнат қилиш учун имконият эмас, балки "севимли ҳунари"ни давом эттиришга шароит, деб билишган. Ҳар ҳолда, улар шундай фикрда бўлишган бўлса керак. Йўқса, гулдек умр ва ҳар дақиқаси эл-юрт манфаатлари учун сарфланиши керак бўлган олтинга тенг фурсатни беҳудага кетказишмасди. На чора, бу ёғини энди вақт ва одил суд ҳал қилади.

Д. ҲАҚҚУЛОВ, Шофиркон туман ИИБ тергов бўлинмаси бошлиғи, майор

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2018 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.