Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 13 дан: 10.02.2018

* Нуронийлар ҳақида ҳикоялар

Саодат манзили

Инсон олдига аниқ бир мақсад қўйса, албатта унга эришади. Чунки мақсадсиз киши лангарсиз кемага ўх¬шайди. Тинимсиз меҳнати натижаси ўлароқ жамиятда ўз ўрнига эга бўлиб, ҳурмат-иззат топган, айни чоғда прокуратура фахрийси сифатида кексалик гаштини сураётган Саид Шодиев¬ (суратда: чапдан иккинчи) шогирд¬ларига маслаҳатлар бераркан, бу гапни такрор-такрор айтишдан чарчамайди. Зеро, бу ҳаёт фалсафаси тизимда ишлаган кезлари унинг етук мутахассис сифатида шаклланишида пиллапоя вазифасини ўтаганди-да...

1949 йилда Вобкент туманида, оддий деҳқон оиласида туғилган Саид Шодиев ўрта мактабни битиргач, меҳнат фао¬лиятини оддий колхозчиликдан бошлади. У қайси корхонада ким бўлиб ишламасин, иродасини чиниқтириб борди. 1977 йилда Бухоро транспорт прокуратураси иш ўрганувчиси бўлиб ишга кирди. Шу тариқа ҳуқуқшунос сифа¬тидаги фаолияти бошланди. Тошкент давлат университети ҳуқуқшунослик факультетининг кечки бўлимида таҳсил олди. 30 йилдан зиёдроқ муддат мобайнида вилоятда прокуратура тизимининг турли лавозимларида ишларкан, ҳуқуқ-тартиботни мус¬таҳкамлашга муносиб ҳисса қўшди. Узоқ йиллар Бухоро, ¬Когон, Ромитан туманлари ва ¬Бухоро шаҳар собиқ Тўқимачилик тумани прокурори бўлиб, 1999 йилдан 2004 йилгача вилоят прокуратураси умумий назорат бўлими бошлиғи, 2004 йилдан 2009 йил¬гача вилоят прокуратураси -фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, жамият ва ¬давлат манфаатларини ҳимоя қилиш бўлими бошлиғи вазифасида ишларкан, изланувчанлиги боис тизимда ўз ўрнига эга бўлиб борди. Ёшларга касб сирларини ўргатиб, малакали ҳуқуқшунослар тайёрлади. Талабчан мураббий, меҳрибон устоз сифатида ҳурматга сазовор бўл¬ди.

— Прокуратура ходими, аввало, ҳалол бўлиши, одамларни тинглай олиши, ҳуқуқий билим ва касб маҳоратини ошириб бориши, маънавиятли шахс бўлиши зарур, — дея таъкидлайди у. — Прокурор қатъиятли, мас¬ъулиятли бўлиши, инсон тақдирига дахлдор шахс сифатида қонун устуворлигини таъминлашда бор билим ва маҳорати, сало¬ҳиятини ишга солиши талаб этилади. Қолаверса, прокуратура соҳасида ишлаётган ҳар бир ходимнинг вужуди масъулият ҳисси билан чул¬ғанмоғи лозим.

Саид Шодиев умр бўйи мана шу мезонларга амал қилди. Прокуратура тизимида ўзига хос мактаб яратди. Саид ака шогирдларига нисбатан қаттиққўл, талабчан эди. Ҳамкасбларини ҳам шунга даъват этарди. ¬Ўзи тажрибали ҳу¬қуқ¬шунос бўл¬са-да, соҳага оид янги чиққан адабиётларни мутолаа қи¬лишдан эринмасди. Ҳар бир ишни ипидан игна¬сигача қунт билан ўрганарди. Унинг тинимсиз меҳнатлари туфайли бугунги кунда кўп¬лаб шогирдлари қонунчиликни мус¬таҳкамлаш йўлида фидойилик кўрсатиб келмоқда.

Тажрибали ҳуқуқшуноснинг меҳнатлари му¬носиб рағбат топди. Нафақага чиққач, вилоят прокуратураси фахрийлар кенгаши раиси сифатида фаолият юрита бошлади. Бугунги кунда кексалик гаштини сураётган бўлса-да, иш тажрибаси, керакли маслаҳатлари билан шогирдларига холисона ёрдамга тайёр.

— Адолат, ҳақиқат деб аталмиш буюк мақсад йўлида қанча довонлар ошдик — дейди у биз билан суҳбатда.— Кўзланган манзилга минг бир машаққат билан етиб келдик. Истиқболимни менга йўл кўрсатган ¬устозларим меҳнатларисиз тасаввур эта олмайман. Зотан, улардан қатъиятлилик ва ўз устимда ишлашни ўргандим. Шу боис устозларимдан умр бўйи қарздорлик ҳиссини туйиб яшайман.

Саид Шодиев — мақсади сари интилишга ҳамма вақт ўзида куч топа олган собит инсон. Беш фарзанднинг падари бузруквори. Турмуш ўр¬тоғи Ширин опанинг садоқатли суянч тоғи. Фарзандлари унинг издошлари. Ўғли Сардор Шодиев Ромитан ¬туман прокурори ўринбосари бўлиб ишламоқда. Қизлари олий маълумотли касб эгалари бўлиб, эл корига елка тутишган. Шогирдлари сўроқлаб келганида, Саид аканинг кўнгли кўтарилиб, шу кунларга етказганига шукрона айтади. Бахт сурурини туяди. Зеро, меҳнатдан топилган бахт, машаққат эвазига эришилган обрў, фидойилик ортидан эгалланган мартаба инсонни саодатга етказади.

Шаҳло БАҚОЕВА, "Бухоронома" мухбири

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2018 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.