Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 13 дан: 10.02.2018

"Жондор Чинор Чорва"нинг янги маҳсулоти

Жондор туманидаги парранда гўшти, тухум ишлаб чиқариш ва жўжа етишт謬риш¬¬¬га ¬ихтисослашган "Жондор ¬Чинор Чорва" масъулияти ¬чекланган жамиятида янги лойиҳа амалга оширилди.

Бу ерда хомашёни қайта ишлаш цехи фаолияти йўлга қўйилди.

Умумий лойиҳа-смета қиймати 12 миллиард сўмга тенг бу корхона энг замонавий технологик ускуна ва аппаратлар билан жиҳозланди. У парранда гўштини қайта ишлаб, истеъмолчиларга кунига 2,5 тоннагача дудланган ва қайнатилган колбаса маҳсулотини етказиб бериш қувватига эга.

— Маҳсулот рақобатбардошлиги бозорнинг асосий талабларидан биридир, — дейди МЧЖ раҳбари Мастон Нарзуллаев. — Бунда унинг нафақат сифати ва технология талабларига амал қилиниши, балки айни пайтда, ҳамёнбоплиги ҳам муҳим аҳамиятга эга. Хомашё, яъни парранда гўштининг ўзимизда етиштирилиши колбаса таннархининг ошиб кетмаслиги, харидоргирлигини таъминлайди. Қолаверса, қайта ишлаш натижасида маҳсулотга қўшимча қиймат қўшилиши ҳам даромадимизни кўпайтиришга хизмат қилади.

Таъкидлаш керак, "Жондор Чинор Чорва"да ишлаб чиқарилаётган тухум ва парранда гўшти нафақат Бухоро воҳаси, балки Қашқадарё ва Хоразм вилоятлари буюртмачиларига ҳам етказиб берилмоқда.

Яна бир муҳим жиҳат. Янги лойиҳа самарасида қишлоқ ёшлари учун 20 та янги иш ўрни ҳам яратилди. Бу ҳали ҳаммаси эмас. Йил охиригача қайта ишлаш цехи чиқиндиларидан паррандабоп озуқа тайёрлаш лойиҳасини амалга ошириш ҳам кўзда тутилмоқда. Ўшанда яна 10 нафар ёш ишга қабул қилинади.

Эркин ЁДГОРОВ, "Бухоронома" мухбири

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2018 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.